Курс лойиҳасига т о п ш и р и қ Мавзу


Download 94.5 Kb.
bet2/4
Sana04.01.2023
Hajmi94.5 Kb.
#1077466
1   2   3   4
Bog'liq
“КАМ ҚАВАТЛИ ТУРАР ЖОЙ БИНОСИ”

Хонадон таркиби

Ҳар қандай турар жойнинг бирламчи элементи хонадон ҳисобланади. Инсон ҳаётининг 60-70 фоизи ўз уйида ўтказади. Демак хонадон инсоннинг ҳаётий талабларига жавоб берувчи микромуҳит ҳисобланади. Хонадонда инсон яшаши учун барча шароитлар: дам олиш, овқатланиш, ўзаро мулоқотда бўлиш, ишлаш, ухлаш учун қулай шароитлар яратилган бўлиши лозим. Турар жой биноларини режалашда жойлашиши ва уфққа нисбатан ўрни яшаш хоналарини 22 март-2 сентябр даврида узлуксиз давом этадиган инсоляцияси 2,5 соатдан кам бўлмаслигини таъминлаши керак.





    1. Умумий хона

Умумий хона хонадоннинг функционал ва композицион марказини ташкил қилади. Майдони бўйича квартиранинг энг катта хонаси, бу хона бир томондан ховли орқали даҳлиз билан бевосита боғланишга ва иккинчи томондан ошхона ҳамда ёзги жой билан бевосита боғланишга эга бўлади. Каттароқ майдонга эга бўлиш ва байрам кунларида фойдаланиш уун қулайлик ҳосил қилиш мақсадида умумий хонани ошхона билан ягона фазовий кенгликка сурилувчан (йиғиладиган) пардеворлар орқали бирлаштиришга йўл қўйилади.



    1. Мехмонхона

Мехмонлар учун мўлжалланган хона, бу хона квартира дахлизидан бевосита кириш эшигига эга бўлади ёки умумий ҳовлидан кирилади. Мехмонхона “дубль” мехмонхона номери принципи бўйича ўзининг қўшиб қурилган шкаф билан жиҳозланган даҳлизига ажратилган санитария тугунига ва камида иккита ухлаш жойига эга бўлган яшаш хоналаридан ташкил топади. Мехмонхона орқали квартиранинг бошқа хоналарига ўтиш кўзда тутилмайди.

    1. Ошхона

Ошхона хонадоннинг зарурий элементларидан бири ҳисобланади. Ошхона 2 хил: - овқат тайёрлаш ва кундалик овқатланиш жойи, бу зона умумий хонага сурилувчан (йиғиладиган) пардевор ёрдамида бирлаштириши мумкин. Ошхона иложи борича ёзги хона билан ҳам боғланган бўлиши керак. Ошхона зни, жиҳозлар бир томонда жойлашганда 1,9м дан; икки томонида жойлашганда 2.4м дан кам бўлмаслиги керак. Ошхона майдони, қоида тарзида 8м2 дан кам бўлмаслиги керак.


Қишлоқ жойларида ошхона сатҳи бирмунча каттароқ олинади. Бу унга қўйиладиган функционал талаблар билан боғлиқ.



    1. Ётоқхоналар

Ётоқхоналар тинч дам олиш-ухлаш учун мўлжалланган хоналар ҳисобланади. Ётоқхоналар дахлиз ва йўлаклар билан бевосита, хожатхона ва ваннахона билан қулай боғликликда лойиҳаланиши лозим. Ётоқхоналар орқали бошқа хоналарга ўтиш мумкин эмас. Иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда ётоқхона дераза ёки балкон эшиги орқали кўкаламзор муҳитга боғланиши мумкин. Ётоқхоналарни режалаштиришда ориентацияга ҳам эътибор қилиш лозим. Болалар учун мўлжалланган ётоқхонада ҳам болалар ўйнаши ёки дарс тайёрлаши учун жой ажратилиши назарда тутилиши керак. Ётоқхона сатхидан қатьий назар кенглиги 3 метр дан кам бўлмаслиги керак.





    1. Санитар тугуни

Санитар тугуни ҳажм жиҳатидан кичик бўлишига қарамасдан хонадоннинг зарурий элементи ҳисобланади. Унинг таркибига ювиниш хонаси (ваннахона ёки душхона) ва хожатхона киради. Бу икки қисм алоҳида, биргаликда жойлаштириши мумкин. Санитар тугуни дахлиз ёки йўлаклар орқали хонадоннинг барча қисмлари билан боғланган бўлиши керак. Санитар тугуни сатҳи унга жойлаштирилган жиҳозларга кўра турлича бўлиши мумкин.






    1. Download 94.5 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling