Ш. А. Сайдуллаев
Download 288 Kb.
|
7-мавзу маърузалар матни
Назорат учун саволлар
1. Ижтимоий нормалар кишилар, уларнинг жамоалари ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи умумий хулқ-атвор қоидалари бўлса, ҳуқуқ давлат томонидан ўрнатиладиган, ўзида эркинлик, тенглик ва адолат тамойилларини ифодалайдиган, ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган, бажарилиши умуммажбурий бўлган юриш-туриш қоидалари йиғиндиси ҳисобланади. Шу билан бирга, ҳуқуқ ва бошқа ижтимоий нормалар бир-биридан турли жиҳатларига кўра, хусусан, шаклланиш усуллари ва манбалари бўйича, ифода этиш шаклига кўра, кишилар онгига таъсир этиш хусусияти ва жавобгарлик моҳияти ҳамда амал қилиш соҳалари бўйича фарқ қилади. Айрим манбаларда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда ҳуқуқнинг аҳамияти юқори эканлиги қайд этилса, бошқаларида ижтимоий нормалар муносабатларни тартибга солишда самарали восита эканлигини билдирилади. Ҳуқуқ ва бошқа ижтимоий нормаларнинг бир-биридан фарқли жиҳатларини муҳокама қилиш орқали вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 2. Ҳуқуқ тамойиллари – бу ҳуқуқнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи восита сифатидаги моҳиятини ифодаловчи бошланғич норматив асослар, энг асосий қарашлар, ғоялар ва қоидалардир. Ҳуқуқ тамойиллари, авваламбор, ҳуқуқ қонуниятларини ифодалайди, қолаверса, бутун ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида амал қиладиган ва барча субъектларга нисбатан қўлланадиган энг умумий нормалардан иборат бўлади. Ҳуқуқ тамойиллари ҳуқуқ ижодкори учун дастурий ғоялар сифатида майдонга чиқаркан, ҳуқуқ нормаларини такомиллаштириш йўлларини белгилаб беради. Ҳуқуқ тамойиллари Конституцияда, қонунлар ва кодексларнинг муқаддима ёки умумий қоидалар қисмида махсус тартибда белгилаб қўйилади. Шу билан бирга, айрим ҳуқуқшунослар амалиёт учун ҳуқуқ тамойилларининг аҳамияти йўқ деган фикрни билдиришса, бошқалари эса муҳим аҳамиятга эгалигини, ҳуқуқий тизим унга боғлиқ ҳолда ривожланишини таъкидлашади. Масалани атрофлича муҳокама қилиб, вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 1 Қаранг: Scott Veitch, Emilios Christodoulidis, Lindsay Farmer. Jurisprudence: Themes and Concepts. Second edition. – London – New York, Routledge, 2012. –P.32. Download 288 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling