944 йил март куни мартен печида биринчи пўлат эритмаси олинди. Шу сана "Ўзметкомбинат"нинг туғилган куни сифатида нишонланадиган кун бўлиб қолди


БОШҚАРУВ ТУЗИЛМАСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР


Download 40.47 Kb.
bet4/9
Sana20.06.2023
Hajmi40.47 Kb.
#1629573
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Kombinat tarixi material

БОШҚАРУВ ТУЗИЛМАСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги “Ўзметкомбинат” АЖ бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3277-сонли қарорига асосан ишлаб чиқаришни бошқариш самарадорлигини ошириш ҳамда корпоратив бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этишни таъминлаш мақсадида “Ўзметкомбинат”АЖ бошқарув ходимларининг чекланган сони 130 кишидан иборат ижро этувчи аппарати тузилмаси маъқулланган.
Мазкур қарорга асосан “Ўзметкомбинат” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши қарори, шу жумладан ишончли бошқарувчининг маслаҳатлари ва таклифлари билан “Ўзметкомбинат” АЖнинг ташкилий тузилмаси ва ижро этувчи аппаратига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сонига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Фото 018
Мазкур қарорга мувофиқ “Ўзметкомбинат” АЖнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:
- ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш бўйича ягона чуқур ўйланган техник сиёсатни амалга ошириш, замонавий энергия тежовчи технологиялар ва ускуналарни жорий этиш, шунингдек, жамиятнинг хом ашё базасини кенгайтириш;
- ишлаб чиқаришнинг юқори ўсиш суръатларини таъминлаш, жамиятни бошқариш тизимидаги таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, шу жумладан, янги бозорларни эгаллаш ҳисобидан юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажмларини ошириш, маҳсулотнинг таннархини тушириш бўйича мақсадли йўналтирилган ишларни тизимли олиб бориш;
- хом ашё базасини кенгайтириш, жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни ҳисобга олган холда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнларининг самарадорлиги ва шаффофлигини оширган ҳолда янги юқори технологиялар қўлланилган ишлаб чиқаришларни қуриш, лойиҳани бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этиш йўли орқали уларнинг кейинги босқичларда амалга оширилишини ташкиллаштириш;
- умумий тузилмани мақбуллаштириш ҳамда товарлар ва хизматлар импорти ҳажмини қисқартириш мақсадида металлургия маҳсулотлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кенгайтириш;
- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва илмий муассасалар билан кооперацияни кучайтириш йўли орқали муҳандис-техник ва бошқарув кадрларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш;
- қаттиқ рақобат шароитларида жамиятнинг самарали ишлашини таъминлай оладиган, профессионализмнинг юқори даражаларига эришган истеъдодли, ростгўй ва ватанпарвар ёш мутахассисларни ишга жалб этиш бўйича мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш орқали жамиятнинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш.
2018 йил 30 июль куни бўлиб ўтган “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятининг умумий йиғилишида “Ўзметкомбинат” АЖ Кузатув кенгаши сайланди. У Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга ва “Ўзметкомбинат” АЖ Низомига мувофиқ масалаларни ҳал этишда жамият фаолиятининг бошқарувини амалга оширади.
Кузатув кенгаши 2014 йил 6 майдаги “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ тасдиқланган “Ўзметкомбинат” АЖнинг Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низоми”га ва “Ўзметкомбинат” АЖ Уставига асосан фаолиятини юритади.
“Ўзметкомбинат” АЖ Кузатув кенгашининг йиғилишида 2018-2019 йиллар учун “Ўзметкомбинат” АЖ бошқаруви кўриб чиқилган ва тасдиқланган. “Ўзметкомбинат” АЖ жамиятнинг жорий фаолияти раҳбарлигини амалга оширади, акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши ваколатларига тааллуқли масалалар бундан истисно.

Download 40.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling