944 йил март куни мартен печида биринчи пўлат эритмаси олинди. Шу сана "Ўзметкомбинат"нинг туғилган куни сифатида нишонланадиган кун бўлиб қолди


ПРОКАТ МАҲСУЛОТЛАРИГА ЭҲТИЁЖ КАТТА


Download 40.47 Kb.
bet8/9
Sana20.06.2023
Hajmi40.47 Kb.
#1629573
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Kombinat tarixi material

ПРОКАТ МАҲСУЛОТЛАРИГА ЭҲТИЁЖ КАТТА
2-сонли навли прокат цехи комбинатнинг асосий цехларидан биридир. 1984 йилда ишга туширилган. 2-сон навли прокат цехи ўз таркибида одимловчи тўсинли учта методик печь, сиқадиган тайёрлаш гуруҳ, «SKET»(Германия) фирмасининг “300” майда навли прокат стани ва тайёр прокатга ишлов бериш линияси билан жиҳозланган.
Цехда рақобатбардош ва экспортга йўналтирилган, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган темир-бетон конструкциялари учун иссиқ ҳолатда ҳайдалган даврий ва силлиқ арматура, метиз ва темир-бетон конструкциялари монтажи учун фойдаланилаётган пўлат доиралар, ҳар хил турдаги бурчак, тўртбурчак, швеллер ишлаб чиқарилади.
Инамов Рахмат Нигматович, металлурглар сулоласи вакили, ўз меҳнат фаолиятини 1988 йилда 2-сон навли прокат цехида иссиқ прокат стани валцаловчи вазифасида бошлаган. 2008 йилда 2-НПЦ бошлиғи, 2017 йилдан эса - ишлаб чиқариш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.
Фото 027
2-НПЦда ишлаб чиқариш вазифалари бажарилишида аҳамиятли бўлган технологик асбоб-ускуналарни модернизациялаш лойиҳалари амалга оширилган.Ишлаб чиқаришга чўян валклар ўрнига қаттиқ қотишмали валкларни «ATOMAT Spa» (Италия)компаниясининг прокат валкларга ишлов бериш ЧПУ замонавий дастгоҳларни ўрнатиб устахоналар, кўтариш насос станцияси қурилиши ва янги технологик жиҳозлар ишлаб чиқилиши билан жорий этилди. №8, №10, №12, №14 арматура пўлатини ва 8 тўртбурчакни “300” станида кўндаланг кесиш (слитинг жараёни) услубида ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияси жорий этилди,бу станнинг унумдорлигини 1,5 баробаргача ошириш, тайёр маҳсулот 1 тоннасига метал сарфини ва таннархини камайтириш имконини берди. Маҳаллийлаштириш дастури бўйича 8, 10, 12, 14 и 16 мм иссиқ ҳолатда хайдалган тўртбурчак, №8, №10 швеллер ва№7,0; 7,5; 8,0 учбурчак маҳсулотлар ўзлаштирилди.
Табиий газ ва электр энергияси сарфини камайтириш мақсадида 2009 йилда 2-методик печи, 2010 йилда эса ПКК-25/24 утилизатор қозони модернизацияланди. Тайёрламаларни қиздириш технологик жараёни замонавий воситаларини қўллаган ҳолда тўлиқ автоматлаштирилди. Лойиҳаларни амалга оширишда П.Салимбоев, Т.Тошпўлатов, А.Эргашев, Д.Отабоев, А.Ғайназаровлар каби цех мутахассислари муносиб ҳиссаларини кўшдилар.
Шунингдек, “300” станн навли қисмининг асосий узатмаларини автоматик бошқариш тизими модернизацияланди. 2011-2015 йилларда 11, 13, 15, 22-бошқариш постларини печь ва стан участкаларининг механизмларни бошқариш тизимини модернизациялаш лойиҳалари цехнинг тажрибали мутахассислари Т.Хожиматов, А.Тошматов, Д.Раҳманов, А.Тожибоевларнинг фаол иштирокида амалга оширилди.
Ҳозирги кунда цех бошлиғи В.Салямов раҳбарлигида маҳсулотнинг янги турлари ўзлаштирилиши бўйича ишлар олиб борилиб, прокатлаш технологияси такомиллаштирилди. 2018 йилда прокатчилар томонидан иккита қиздириш печидан фойдаланган ҳолда навли маҳсулотни прокатлаш технологияси ўзлаштирилди, бу цех унумдорлигини 40-50% оширди.
Фото 028
Лойиҳалар амалга оширилишида цех бошлиғи ўринбосари Р.К.Абдураимов, стан устарали О.Горемикин ва М.Толипов, смена усталари И.Пакирдинов, И.Умаров, валцаловчилар З.Жамолиддинов, А.Моисеев, А.Жўраев, С.Салимбоев, операторлар Н.Норматов, У.Баротов, И.Исмоилов, О.Бондарев ва бошқалар фаол қатнашдилар.
2018 йилда 834,0 минг тонна прокат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, 2017 йилнинг тегишли даврига нисбатан прокат ишлаб чиқариш ҳажми 288,5 минг тоннага ошганлиги қайд этилди.
Бугунги кунда навли прокат цехида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг номлари ҳар хил профилдаги 50 турдан ортиқроқдир.
Фото 029
“Ўзметкомбинат” АЖ 2018-2020 йилларда ривожланиш дастурига мувофиқ 2019 йилнинг апрель ойида “2-сон навли прокат цехининг “300” станида сим блокини ўрнатиш билан катанка ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестицион объекти бўйича ишлар якунланиб, у ишга туширилди ва 39 киши ишга жойлаштирилди.

Download 40.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling