944 йил март куни мартен печида биринчи пўлат эритмаси олинди. Шу сана "Ўзметкомбинат"нинг туғилган куни сифатида нишонланадиган кун бўлиб қолди


Download 40.47 Kb.
bet9/9
Sana20.06.2023
Hajmi40.47 Kb.
#1629573
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Kombinat tarixi material

ПЎЛАТ ЗОЛДИРЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛИШИ
1-навли прокат цехи комбинатнинг асосий цехларидан бўлиб, республикамиз саноатнинг ривожланишида катта аҳамиятига эга. Мазкур цехнинг бошлиғи Олимжон Асатов заводга ҳарбий хизматдан сўнг ишга келиб, электргазпайвандловчи, вальцаловчи, смена бошлиғи, катта уста бўлиб ишлаган, ўзини саводли, талабчан, масъулиятли ва ишлаб чиқариш топшириқларни бажаришга жамоани йўналтира оладиган раҳбар сифатида кўрсатди.
Фото 030
Мустақиллик йилларида комбинатда янги турдаги маҳсулотларнинг энг биринчиси 40, 68, 80, 100 ва 120 диаметрдаги пўлат золдирлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Улар Олмалиқ ва Навоий кон-металлургия комбинатларида рудани майдалашда, шунингдек, цемент саноатида ишлатилади.
Валютани тежаш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар сонини кўпайтириш мақсадида мамлакат ҳукумати комбинатга пўлат золдирлар ишлаб чиқаришни топширган эди. 1992 йилда цехнинг мавжуд майдонларида золдир прокатлаш участкаси ташкил этилди. Участка 60-80 мм. диаметрли золдирлар прокатловчи икки стандан иборат эди. Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш ишлари мўлжалдаги икки йил ўрнига бир ярим йилда бажарилди.
1994 йил май ойида йиллик қуввати 100 минг тоннага эга бўлган участка фойдаланишга топширилди.
Фото 031
2001 йилда 120 мм диаметрли золдир ишлаб чиқарадиган янги стан ишга туширилди. Бу четдан шундай золдирлар келтирилишини тўхтатишга ва йилига 100 млн. АҚШ долларидан кўпроқ маблағ тежашга имкон берди.
2008 йилда пўлат золдирлар прокатлаш стани модернизация қилиниши якунланди ва йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 180 минг тоннага етказилди. Асбоб-ускуналарни модернизациялаш жараёнида транспорт рольганглар конструкциясига ўзгартиришлар киритилди. Бу ишлаб чиқариш унумдорлигини 30 фоизга оширди.
2014 – 2018 йилларда цех бошлиғи О.Асатов раҳбарлигида кўпгина янгиликлар ишлаб чиқаришга жорий этилди ва улардан катта иқтисодий фойда кўрилди. Жумладан Л-630 ва Л-420 бош узатмаларига бир текисда ишга тушириш мосламаси жорий этилганлиги йилига 408000кВт электр энергиясини тежаш имконини берди. Пўлат золдирлар станининг машина залида РУ-6кВ тақсимлаш мосламаси модернизация қилинди. № 2 методик печи реконструкция қилинди. 40-80мм. пўлат золдирлар станида аввал импорт асосида келтирилган қуйма прокат бандажлари ўзлаштирилиши натижасида йилига 500 минг АҚШ долларни иқтисод қилинмоқда. Д-630дан келиб тушадиган тайёрламаларнинг 5000 мм.дан 7500мм.га узайтирилиши металл сарфини камайтирди. Натижада йилига 400 тонна маҳсулот тежалмоқда. Тайёрламаларни қабул қилиш майдонининг кенгайтирилиши бир сменада 200 тонна ўрнига 350 тонна хом ашёни қирқиш имконини берди.
Фото 032
Бир қатор рационализаторлик таклифлар цехга жорий этилди. А.Асатовнинг бевосита раҳбарлигида электр ускуналарининг модернизациясида ва янгиланишида цех электриги М.Маҳмудов, электр ускуналарни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича катта устаси Ф. Жалилов ва Н.Тожиев, У.Холматов, К.Сидиғалиев, электрмонтёрлар Ш.Дўсматов ва Г.Абдухолиқов, С.Абильтаров, А.Пак, Г.Ботняев, С.Тожиев, Н. Гимуранов, М.Ҳакимов кабилар фаол иштирок этишди.
Мана шу каби янгиликларнинг ишлаб чиқаришга жорий этилишида цехнинг технология хизмати жамоаси, айниқса, цех бошлиғининг технология бўйича ўринбосари Ш.Абдураимов, стан катта усталари О.Алиматов, Х.Темирбоев, стан усталари Б. Ўрмонов, ака-ука А. Исроилов ва Х. Исроилов, вальцаловчилар С. Аллабердиев, Ш. Сотиболдиев, И. Мавлянов, стан катта вальцаловчилари Ф.Жалилов, Б.Мавлянов, Р. Мамадалиев, Н. Обидов фаол иштирок этдилар.
Download 40.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling