944 йил март куни мартен печида биринчи пўлат эритмаси олинди. Шу сана "Ўзметкомбинат"нинг туғилган куни сифатида нишонланадиган кун бўлиб қолди
Download 40.47 Kb.
|
Kombinat tarixi material
ЮРТБОШИНИНГ ҚУТЛУҒ ҚАДАМИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 йил 18 август куни Бекобод шаҳри ва «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятига ташрифи катта тарихий воқеа бўлди. Фото 016 Шавкат Миромонович “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти фаолияти билан танишар эканлар, корхонанинг янги истиқболли лойиҳалари тақдимоти билан танишди, ишлаб чиқариш, комбинат қуввати ва молиявий-иқтисодий ҳолатини тубдан яхшилаш чора-тадбирларини белгилади. Комбинат ишчи-ходимлари билан ўтказган суҳбатларида ҳақиқий ҳолат ҳақида етарли тушунчага эга бўлди. Шундан кейин “Ўзметкомбинат”да улкан бунёдкорлик, янгиланиш ишлари бошланди. Орадан бир йил ўтиб мамлакатимиз раҳбари яна Бекобод металлургия комбинатига ташриф буюрди. 2018 йил 29 август куни бўлиб ўтган Президентимиз иштирокидаги йиғилишда бир қанча истиқболли лойиҳалар устида гап борди. Шу куни комбинатда ферроқотишмалар ишлаб чиқариш цехи тантанали равишда ишга туширилди. Фото 017 Ферроқотишмалар ишлаб чиқариш цехи қурилиши ва ишга туширилиши бўйича ишлар “SFI Management Group” ишончли бошқарув компаниясининг бевосита иштирокида ва Жанубий Кореянинг “Posco Daewoo”ва «SAC» компаниялари билан яқин ҳамкорликда олиб борилди. Ферроқотишмалар ишлаб чиқариш цехи йилига 15 минг тонна ферросилиций ва 10 минг тонна ферросиликомарганец ишлаб чиқаради. 2018 йилда эришилган меҳнат натижалари кишини қувонтирадиган эди. Комбинатда 911,2 минг тонна пўлат эритилиб, белгиланган режа 102, 2 фоизга бажарилди. 2017 йил шу даврига нисбатан ўсиш суръати 137, 9 фоизни ташкил этди. Прокатчилар эришган натижалар ҳам салмоқли бўлди. 1 миллион 60 минг тонна прокат маҳсулотлари тайёрланиб, йиллик режа 100,2 % бажарилди. Ўтган йилга қараганда ўсиш суръати 144,6 фоизни ташкил этди. Шу жумладан 235,1 минг тонна пўлат золдирлар ишлаб чиқарилди. Ўсиш суръати 121,6 фоизга ошди. Комбинатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати жаҳон андозалари талабларига тўлиқ мос келди. Прокат маҳсулотларининг катта қисми экспортга жўнатилмоқда. Комбинат 2019 йилда ўз тарихида биринчи марта ферросилиций ва ферросиликомарганецни экспорт қила бошлайди. Олдиндан қилинган ҳисоб-китобларга кўра хорижга қилинадиган экспортдан йилига 12 миллион доллар миқдорида валюта тушади. Бу қотишмаларни сотиб олиш бўйича узоқ муддатли ҳамкорлик қилиш бўйича 10 га яқин давлатдан расмий хоҳиш билдирилган. Улар орасида Россия, Қозоғистон ва Европанинг бир неча давлатлари бор. 2018 йилда йирик инвестициявий лойиҳа бўлган қуюв-прокатлаш мажмуаси қурилиши лойиҳасига тамал тоши қўйилди. Бу комплекс қурилиши билан бирга “Ўзметкомбинат” АЖ ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва реконструкция қилиш” лойиҳаси асосида комбинатда бир қатор ишлар бошланди. Қуюв-прокатлаш мажмуаси қуриб ишга туширилса комбинатда прокат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2 миллион тоннадан ошади. Республикада бунёд этилаётган бинолар, иншоотлар, жамоат қурилишлари, ишлаб чиқариш корхоналари, маданий-маиший объектларда комбинатнинг пўлат маҳсулотларидан фойдаланилади. Прокат маҳсулотлари сотиш бўйича хорижий мамлакатларнинг истеъмолчилари билан шартномалар тузилмоқда. Download 40.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling