Xvi-мавзу
Download 253.5 Kb.
|
17-боб. Иктисодий усиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-§. Иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичлари
XVII-БОБ. ИҚТИСОДИЙ Ўсиш ва миллий боЙлик Жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий ва бошқа барча муаммоларни ҳал қилишнинг асосий йўли – бу миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ва иқтисодий ўсишига эришишдир. Аҳоли фаровонлигининг ошириб бориши ҳам пировард натижада иқтисодий ўсиш даражаси ва суръатларига боғлиқ. Шу сабабли мазкур бобнинг таҳлили иқтисодий ривожланишнинг моҳияти, унинг даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар, иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичларини баён қилиш билан бошланади. Таҳлил давомида иқтисодий ўсишнинг омиллари, миллий бойлик ва унинг таркибий тузилишини, иқтисодий ўсиш борасида мавжуд бўлган турли моделлар мазмунини ёритиб беришга ҳам ўрин ажратилади. 1-§. Иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичлари Жамиятнинг иқтисодий ривожланиши жуда серқирра жараён бўлиб, у ўз ичига иқтисодий ўсиш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, аҳоли ҳаётининг сифати ва шарт-шароитларининг такомиллашувини олади. У ҳеч қачон бир текис, юқорилаб борувчи чизиқ бўйича рўй бермайди. Иқтисодий ривожланиш ўз ичига юксалиш ва инқироз даврларини, иқтисодиётдаги миқдор ва сифат ўзгаришларни, ижобий ва салбий томонларни олиб нотекис боради. Миллий иқтисодиётда иқтисодий ривожланиш қийин аниқланадиган жараён бўлганлиги сабабли, унинг мезонларидан бири бўлган иқтисодий ўсиш кўпроқ таҳлил қилинади. Иқтисодий ўсиш иқтисодий ривожланишнинг таркибий қисми бўлиб, ўз ифодасини реал ЯИМ ҳажмининг ошиши ҳамда аҳоли жон бошига нисбатан кўпайишида топади. Иқтисодий ўсишга тарихий жиҳатдан ёндошилганда, у бир хил суръатларда ва бир текис бормайди. Тарихда иқтисодий ўсиш суръатларининг жадаллашиш, жиддий пасайиш ва ҳатто қисқариш даврлари маълум. Агар катта тарихий босқичлар олиб қараладиган бўлса, жаҳон ва миллий иқтисодиётда барқарор иқтисодий ўсиш, ишлаб чиқаришнинг ҳар томонлама тараққиёт манзараси ҳосил бўлади. Шу билан бирга иқтисодий ўсиш нафақат миқдор, балки муайян сифат ўзгаришлари шаклида ҳам намоён бўлади. Президентимиз И.Каримов таъкидлаб ўтганларидек: «Иқтисодий ривожланиш суръатлари ҳақида гапирганда... унинг мезонларига ва энг аввало, сифат кўрсаткичларига кўпроқ эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этади. Бундай ўсишлар иқтисодиётимизда юз бераётган таркибий ўзгаришлар, унинг изчил ва барқарор ривожи учун хизмат қилиши, халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтиришга, бир сўз билан айтганда, амалий ҳаётимизни яхшилашга олиб келиши лозим»1. Шундай экан, иқтисодий ўсиш бевосита ялпи ички маҳсулот миқдорининг мутлоқ ва аҳоли жон бошига ҳамда иқтисодий ресурс харажатлари бирлиги ҳисобига кўпайиши ҳамда сифатининг яхшиланишида ва таркибининг такомиллашувида ифодаланади. Иқтисодий ўсишни ЯИМ мутлоқ ҳажмининг ортиши орқали ёки аҳоли жон бошига реал ЯИМ миқдорининг ортиши орқали ўлчаш бунинг қандай мақсадда амалга оширилаётганига боғлиқ бўлади. Одатда бирон-бир мамлакат иқтисодий ўсишини ЯИМ мутлоқ ҳажмининг ортиши орқали ўлчаш унинг иқтисодий салоҳиятини баҳолашда, аҳоли жон бошига реал ЯИМ миқдорининг ортиши орқали ўлчаш эса мамлакатдаги турмуш даражасини таққослашда қўлланилади. Мамлакатнинг иқтисодий ўсиш суръатини тавсифлайдиган мазкур кўрсаткичлар (реал ЯИМ ва аҳоли жон бошига реал ЯИМнинг ўсиши) миқдорий кўрсаткичлар бўлиб, улар биринчидан, маҳсулот сифатининг ошишини тўлиқ ҳисобга олмайди ва шу сабабли фаровонликнинг ҳақиқий ўсишини тўлиқ тавсифлаб беролмайди; иккинчидан, реал ЯИМ ва аҳоли жон бошига ЯИМнинг ўсиши бўш вақтнинг сезиларли кўпайишини акс эттирмайди ва фаровонлик реал даражасининг пасайтириб кўрсатилишига олиб келади; учинчидан, иқтисодий ўсишни миқдорий ҳисоблаш бошқа томондан унинг атроф муҳитга ва инсоннинг ҳаётига салбий таъсирини ҳисобга олмайди. Шунга кўра, иқтисодий ўсишнинг барча тавсифи йиллик ўсиш суръатларининг фоиздаги ўлчовида тўлиқ ўз ифодасини топади: , бу ерда: ЎС – иқтисодий ўсиш суръати, фоизда; ЯИМбазис давр – таққосланаётган давр (йил)даги реал ЯИМ ҳажми; ЯИМжорий давр – жорий давр (йил)даги реал ЯИМ ҳажми. Мамлакатимизда кейинги йиллар давомида ЯИМнинг ўсиш суръати ҳамда аҳоли жон бошига ўсиши тўғрисидаги маълумотларни 1-жадвалдан кўриш мумкин. Шунингдек, иқтисодий ўсиш мамлакат ишлаб чиқариш имкониятларининг кенгайиб боришини ҳам англатади. Миллий ишлаб чиқариш натижаларининг миқдор жиҳатидан кўпайиши ва сифат жиҳатидан такомиллашиб бориши пировардида ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғининг ўнг томонга қараб силжишига олиб келади. Айтайлик, 2004 йилдаги миллий ишлаб чиқариш ҳажми (Y2004) 2000 йилдаги (Y2004)га нисбатан ўсди. Бу ўсиш ўз навбатида миллий ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғининг ҳам кенгайишига олиб келади (2-чизма). Инвестиция товарлари 0 Y2000Y2004 Истеъмол товарлари Download 253.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling