Xvi-мавзу
-§. Иқтисодий ўсишнинг омиллари
Download 253.5 Kb.
|
17-боб. Иктисодий усиш
2-§. Иқтисодий ўсишнинг омиллари
Иқтисодий ўсишга таъсир кўрсатувчи омилларни шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳ омиллар таклиф омиллари деб ҳам аталиб, иқтисодиётнинг ўсиш лаёқатини белгилаб беради: 1) табиий ресурсларнинг миқдори ва сифати; 2) ишчи кучи ресурслари миқдори ва сифати; 3) асосий капитал (асосий фондлар) нинг ҳажми; 4) технология ва фан-техника тараққиёти. Бу омиллар ҳар бирининг ялпи маҳсулот ҳажмига таъсирини баҳолаш орқали иқтисодий ўсишни тавсифлаш мумкин. Маълумки, ялпи миллий (ички) маҳсулот ишчи кучи, капитал ва табиий ресурслар сарфларининг функцияси ҳисобланади, яъни: , бу ерда: Y – ялпи миллий (ички) маҳсулот; L – ишчи кучи сарфлари; К – капитал сарфлари; N – табиий ресурслар сарфлари. Бу функционал боғланишдан келиб чиққан ҳолда иқтисодий ўсишни белгилаб берувчи бир қатор хусусий кўрсаткичларни келтириб чиқариш мумкин: меҳнат унумдорлиги (Y/L) – маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг жонли меҳнат сарфларига нисбати; меҳнат сиғими (L/Y) – жонли меҳнат сарфларининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига нисбати; капитал самарадорлиги (Y/К) – маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг унга сарфланган капитал харажатларига нисбати; капитал сиғими (К/Y) – капитал харажатларининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига нисбати; табиий ресурслар самарадорлиги (Y/N) – маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг унга сарфланган табиий ресурслар харажатларига нисбати; маҳсулотнинг ресурслар сиғими (N/Y) – табиий ресурслар сарфининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига нисбати; 7) ишчи кучининг капитал билан қуролланганлик даражаси (К/L) – ишлаб чиқариш жараёнида қўлланилаётган капитал ҳажмининг ишчи кучи миқдорига нисбати. Иқтисодий ўсишни таҳлил қилишда юқорида кўриб чиқилган кўрсаткичлардан ташқари яна кейинги қўшилган ишлаб чиқариш омиллари унумдорлиги кўрсаткичлари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу кўрсаткичлар, бошқа омиллар сарфи ўзгармагани ҳолда, ҳар бир алоҳида омил сарфининг қўшимча ўсиши таъсирида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг қўшимча ўсиши ҳажмини белгилаб беради: кейинги қўшилган меҳнат унумдорлиги (∆Y/∆L); кейинги қўшилган капитал унумдорлиги (∆Y/∆К); кейинги қўшилган табиий ресурслар унумдорлиги (∆Y/∆N). Бу кўрсаткичлар ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг ўсишида ҳар бир омилнинг ҳиссасини намоён этиб, у қуйидагича аниқланади: . Иқтисодий ўсишга тақсимлаш омиллари ҳам таъсир қилади. Ишлаб чиқариш cалоҳиятидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун нафақат ресурслар иқтисодий жараёнга тўлиқ жалб қилинган бўлиши, балки жуда самарали ишлатилиши ҳам зарур. Ресурсларнинг ўсиб борувчи ҳажмидан реал фойдаланиш ва уларни керакли маҳсулотнинг мутлоқ миқдорини оладиган қилиб тақсимлаш ҳам зарур бўлади. Иқтисодий ўсишга таъсир кўрсатувчи таклиф ва тақсимлаш омиллари ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тақозо қилади. Масалан, ресурслар миқдорининг ўсиши ва сифатининг яхшиланиши, технологияни такомиллаштириш иқтисодий ўсиш учун имконият яратади. Тўлиқ бандлик ва ресурсларни самарали тақсимлаш бундай ўсишни рўёбга чиқаради. Иқтисодий ўсишда ресурсларни тақсимлаш омиллари ҳам ўз ўрнига эга бўлса-да, бу муаммони таҳлил қилишда асосий эътибор таклиф омилларига қаратилиши зарур. Меҳнат унумдорлигининг ўсишига олиб келувчи омилларни тўлароқ қараб чиқамиз. Фан-техника тараққиёти меҳнат унумдорлиги ва иқтисодий ўсишни таъминловчи муҳим омил ҳисобланади. Техника тараққиёти ўз ичига нафақат ишлаб чиқаришнинг бутунлай янги усулларини, балки бошқариш ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг янги шаклларини ҳам олади. Умуман айтганда, фан–техника тараққиёти дейилганда пировард маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида мавжуд ресурсларни янгича уйғунлаштиришни тақозо қилувчи янги усулларнинг топилиши ҳам тушунилади. Амалиётда техника тараққиёти ва капитал қўйилмалар (инвестициялар) мустаҳкам ўзаро боғлиқ, техника тараққиёти кўпинча янги машина ва ускуналарга инвестициялар қўйилишга олиб келади. Масалан, атом энергиясидан фойдаланиш бўйича технологияни қўллаш учун атом электростанцияларини қуриш зарур бўлади. Бир қарашда техника тараққиёти тарихий ва шиддатли рўй бериш тавсифига эга бўлади. Газ ва ёқилғи двигателлари, конвейер ва йиғма линиялар бизнинг ҳаётга ўтмишнинг энг муҳим ютуқлари сифатида кириб келди. 1. Банд бўлганлар сони 2. Ишлаган киши-соатларининг ўртача миқдори Меҳнат сарфлари
Техника тараққиёти Капитал қўйилмалар ҳажми Таълим ва малака тайёргарлиги Ресурсларни жойлаштириш самарадорлиги Бошқа омиллар Меҳнат унумдор-лиги Download 253.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling