Маҳсулот сифатининг метрологик таъминоти
Download 16.7 Kb.
|
МАҲСУЛОТ СИФАТИНИНГ МЕТРОЛОГИК ТАЪМИНОТИ
МАҲСУЛОТ СИФАТИНИНГ МЕТРОЛОГИК ТАЪМИНОТИ Юқорида таъкидланганидек, маҳсулот сифати - унингвазифасига мувофиқ маълум эҳтиѐжларни қондириш қобилиятиниберадиган хусусиятлар мажмуасидир. Маҳсулот сифатинибаҳолаш учун кўрсатилган хусусиятлар тавсифини баҳолаш керакбўлади, яъни маҳсулот хусусиятлари ҳақида ўлчаш маълумотигаэга бўлиш керак.Ўлчаш маълумоти юқори аниқликни таъминлаш, мамлакатдаўлчаш бирлилигини таъминлаш тизими ва шароитларни яратиш,ўлчаш воситаларининг ўлчаш маълумотининг кафолатлианиқлигини берадиган, ишлатиш муддатларини аниқлаш ҳамдаўлчаш муаммоси билан боғлиқ барча ташкилий-меъѐрий ваҳуқуқий масалаларни ечиш метрологик таъминот тизимиггаюклатилган. Метрологик таъминот - ўлчаш маълумотини олиш ваундан фойдаланишни таъминлайдиган ташкилий-техникавийчора-тадбирлар мажмуасидир.Маҳсулот сифатини метрологик таъминотига хос қуйидагимасалалар киради: ўлчаш, синаш, назорат қилиш пайтида баҳоланиши керакбўлган тавсифларни танлаш; ўлчаш, синаш ва назорат қилиш жараѐнларини режалаш,ўлчаш, синаш ва назорат қилиш усулларини ишлаб чиқиш ваметрологик аттестациялаш; ўлчаш, синаш ва назорат қилиш жараѐнларини тегишли ўлчашвоситалари билан таъминлаш; ўлчаш воситаларини метрологик тўғри ҳолатда ушлаб туриш; ўлчаш, синаш ва назорат қилиш жараѐнларини бажариш ванатижаларини ишлаш; ўлчаш, синаш ва назорат натижаларини олиш ва фойдаланишбилан боғлиқ мутахассисларни тайѐрлаш ва улар малакасиниошириш; корхонадаги метрологик таъминот замонавий техникдаражали ва юқори сифатли маҳсулотни ишлаб чиқаришгамослигини аниқлаш мақсадида лойиҳа, конструкторлик ватехнологик ҳужжатларни метрологик экспертизасидан ўтказиш. Метрологик экспертиза пайтида қуйидаги асосиймасалалар кўрилади: назорат пайтида ўлчанадиган тавсифларноменклатурасини аниқлаш; танланган тавсифларнинг оптимал (зарурий) аниқлигинижорий қилиш; ўлчаш воситалари танланиши тўғрилигини баҳолаш ва ўлчашуслубиятларига бўлган талаблар тўғрилигини аниқлаш; унификация қилинган ва автоматлаштирилган ўлчашвоситалари қўлланганда ўлчашнинг берилган аниқлигинитаъминлаш; ўлчаш натижаларини ишлаш усулларини аниқлаш, ўлчамбирликлари тўғри қўлланганлигини аниқлаш; маҳсулотни назорат қилишга яроқлиги нуқтаи назаридантаҳлил қилиш, яъни тавсифларини ўлчаш имкони борлигинитаҳлилдан ўтказиш. Метрологик экспертиза конструкторлик ҳужжатларни ишлабчиқиш ва технологик жараѐнни тайѐрлаш босқичларида метрологикхатоларни бартараф қилишга имкон беради. Агар бу хатолар ўтиб кетсава айтиб ўтилган ҳужжатларга кириб қолса, ўлчаш ва назорат қилишдагихатоликлардан иқтисодий талофатлар ва йўқотишлар пайдо бўлишиэҳтимоли ошади. Download 16.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling