Ҳар куни занжабил истеъмол қилинганда организмда рўй берадиган 6 та ўзгариш


Download 384.6 Kb.
Sana08.05.2023
Hajmi384.6 Kb.
#1443694
Bog'liq
Ҳар куни занжабил истеъмол қилинганда организмда рўй берадиган 6 та ўзгариш

Ҳар куни занжабил истеъмол қилинганда организмда рўй берадиган 6 та ўзгариш


Яқин вақтлар ичидан тўғри овқатланиш мутахассислари занжабилнинг афзалликлари ҳақида тез-тез такрорламоқда. Хўш, ушбу маҳсулот организмга қандай таъсир ўтказади ва унинг фойдалари нимадан иборат?

Фото: Marie Claire
Занжабил нафақат таъми билан, балки тана учун фойдали ҳисобланган хусусиятлари билан ҳам машҳур. Шунингдек, саратон касаллигининг ривожланиш хавфини камайтириш, иммунитетни мустаҳкамлаш, овқат ҳазм жараёнини нормаллаштириш каби доривор сифатларга ҳам эга.
Саратон хавфини камайтиради
Тадқиқотлар шуни исботладики, занжабил маҳсулотнинг ўткир таъми учун масъул бўлган гингерол моддасини ўз ичига олган ҳолда саратон касаллигини ривожланиш эҳтимолини камайтиришга ёрдам беради. Тадқиқотлар олиб боришда давом этилаётган бўлса-да, шуниси аниқки, занжабилни тез-тез истеъмол қилиш зарур.
Овқат ҳазм қилишни яхшилайди

Фото: Marie Claire
Занжабил овқат ҳазм қилиш тизимига ҳам ижобий таъсир ўтказиб, ичаклар яллиғланишининг олдини олади. Бундан ташқари кўнгил айнишини камайтиришга ёрдам ҳам беради, чунки у табиий антибиотикдир.
Оғриқни камайтиради
Олимларнинг фикрича, 11 кун давомида 2 граммдан занжабилни қабул қилган инсонлар мушаклардаги оғриқни сезиларли даражада камайганини маълум қилди. Маҳсулотнинг бой таркиби туфайли табиий оғриқ қолдирувчи восита сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.
Қонда шакар миқдорини меъёрлаштиради
2015 йилда олиб борилган тадқиқотда қандли диабетнинг иккинчи тоифасига чалинган 41 бемор кунига 2 граммдан занжабил истеъмол қилгач, қондаги шакар миқдори 12 фоизга камайган. Гарчи мутахассислар занжабилнинг фойдаларини исботлашда ҳали ҳам давом этаётган бўлса-да, дастлабки натижалар қондаги шакарга таъсирини кўрсатди. Илм-фан занжабилни қандли диабет учун яхшироқ фойда беришидан умид қилмоқда.

Фото: Marie Claire
Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилади
Альцгеймер бугунги кунда кўпчилик дуч келадиган энг даҳшатли касалликлардан биридир. Ушбу касалликнинг давоси ҳам ҳанузгача топилмаган. Сурункали яллиғланиш ва стресс касалликнинг қўзғатувчиси деб ҳисобланмоқда, аммо баъзи ҳайвонларда олиб борилган текширувлар шуни кўрстадики, занжабил мазкур жараёнларни секинлаштириши мумкин.
Вазнни камайтиради
Дунё бўйлаб одамлар имкон қадар озишга ҳаракат қилмоқда. Занжабилни истеъмол қилиш эса вазнни камайтиришга ёрдам беради. Чунки у метаболизмни рағбатлантиради ва ҳамиша тўқлик ҳиссини беради.

Фото: Marie Claire
Шуни ёдда тутиш керакки, ҳар қандай маҳсулот сингари занжабил ҳам қарши кўрсатмаларга эга. Шунинг учун уни гастрит, ошқозон яраси, ошқозон-ичак тракти, жигар, юрак қон-тизими касалликлари билан оғриган беморлар истеъмол қилмаслиги керак. Бундан ташқари, занжабилни ҳомиладорлик ва эмизикли даврда истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Агар юқорида санаб ўтилган бир неча касалликлардан бири бўлса ҳам, занжабил истеъмол қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
Мавзуга доир:

  • Рационингизга зайтун мойини киритиш учун 8 сабаб

  • Араб хурмосининг фойдали жиҳатлари ҳақида 8 та илмий факт

  • Вазелин билан бартараф қилиш мумкин бўлган теридаги 5 муаммо

  • Гречкани рационга киритиш учун 5 сабаб ва мазали тайёрлаш усули

Download 384.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling