2023 йил январь


Download 21.25 Kb.
Sana28.03.2023
Hajmi21.25 Kb.
#1304924
Bog'liq
4.иш режа Н. Алимова


ТАСДИҚЛАЙМАН”
Халқ депутатлари Самарқанд
шаҳар Кенгаши раиси

_____________
2023 йил «___» январь
Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашига 4- Афросиёб округидан сайланган депутат Алимова Насиба Ахматуллаевнанинг 2023 йил ярим йилликка мўлжалланган
ИШ РЕЖАСИ


Т/р

Тадбирнинг номи

Тадбирни бажариш муддати

Тадбирларни амалга ошириш шакли

Масъул ижрочилар

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида билдирилган таклиф ва тавсиялар, белгилаб берилган устувор йўналишлар хусусида шаҳар ҳудудидаги маҳаллаларда,таълим муассасалари турли давра суҳбатлари ўтказиш.

январь

Мамалакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳатлар, 2022 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан, ҳамда 2023 йилда белгиланган устувор вазифалар асосида режалар ишлаб чиқиш

Н. Алимова
Ҳалқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг “Экология” партияси депутатлик гуруҳи аъзолари

2

Округдаги маҳалла фуқаролар йиғинида фуқароларни қабул кунларини белгилаб олиш.

январь

Маҳаллаларда депутатнинг аҳоли билан юзма-юз мулоқотини ўрнатиш, аҳолини ўйлантираётган муаммо ва камчиликларни ўрганишда маълум кунларни белгилаш

Н. Алимова, МФЙ раислари

3

Юртбошимиз фармонига мувофик ташкил этилган “Яшил макон “ умуммиллий лоиха доирасида амалга оширилган ишлар назорати, экобогларни бугунги ахволини мониторинг килиш.

февраль

Мактаб ўқувчилари ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида яратилаётган шарт-шароитлар бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилади.

Н. Алимова, шаҳар ИИБ, халқ таълими бўлими

4

Жойларда ташкил этиладиган маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш, ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳияти билан аҳолини яқиндан таништириш.

Февраль, март, апрель, май, июнь

Маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш орқали миллий қадриятларимизни тарғиб қилиш, олиб борилаётган ислоҳатлар, аҳоли учун яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан таништириш

Н. Алимова

5

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессияларига фаол иштирок этиш, сессия муҳокамасига киритиладиган масалаларни тайёрлашга кўмаклашиш.

Белгиланган режа асосида

Шахар Кенгаши сессияларининг сифатли ўтишига, долзарб масалаларнинг киритилишига эришиш

Н. Алимова, партия депутатлик гуруҳи

6

Шаҳардаги умумий ўрта мактабларида ташкил этилган "йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича ўқув машғулотлари” тадбирларининг ўтказилишини ўрганиш.

апрель

Ўрганиш натижасида аниқланган камчиликларни, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан шаҳар Кенгаши доимий комиссияларига, Кенгаш сессияларига масалалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш

Н. Алимова, тегишли ташкилотлар

7

Округдаги мактабгача таълим ташкилотларида соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик ҳолати, болалар учун яратилган шарт-шароитлар, ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинидаги мактабгача ёшдаги болаларнинг ушбу ташкилотларга қамров ҳолатини ўрганиб чиқиш ва тегишли доимий комиссияга ахборот киритиш.

май

Бу борада аниқланган камчиликларни, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифлар бериш

Н. Алимова, тегишли ташкилотлар

8

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ўз вақтида бажарилишини таъминлашга қаратилган фаолиятини олиб бориш жараёнида бевосита иштирок этиш.

Белгиланган режа асосида

Округдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини бажарилишини ўрганиш, ўрганиш натижасида аниқланган камчиликларни, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан шаҳар Кенгаши доимий комиссияларига, Кенгаш сессияларига масалалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш

Н. Алимова

9

Округдаги Бунёд, Чупон ота, Ширин, Истиклол, Оксарой, Зарафшон, Афросиёб, Юксалиш, Г.Жамшед МФЙларда яратилган шарт-шароитларни яхшилаш чораларини амалга ошириш юзасидан ҳоким ўринбосари ва тегишли ташкилотларни жалб қилган ҳолда аҳоли билан учрашув ташкил этиш.

март

Сайлов округи ҳудудидаги муаммо ва камчиликларни ҳал этиш чораларини кўриш

Н. Алимова

10

Округдаги Афрасиёб, Зарафшон ва Г. Жамшед МФЙга қарашли кўчаларни асфальт қилиш, таъмирлаш, симёғочларни тартибга келтириш мақсадида тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови билан чиқиш

апрель

Сайлов округи ҳудудидаги муаммо ва камчиликларни ҳал этиш чораларини кўриш

Н. Алимова

11

Самарқанд шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларида “Биз келажак учун жавобгармиз” шиори остида ахоли муаммоларини тизимли урганиш ,олиб борилган ишлар бўйича умумий ҳолатни ўрганиш, таклифлар тайёрлаш ҳамда сессияга муҳокамага қўйиш.

2 чорак давомида

Ўқувчилар саломатлигини яхшилаш ва уларга яратилаётган шароитлар сифатини янада ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ташкил этиш

Партия депутатлик гуруҳи, шаҳар ҳалқ таълими, соғлиқни сақлаш бўлимлари

12

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма йиғилишлари Қарорлари, ҳукумат Қарори ва фармонларини, шаҳар Кенгашида кўрилган масалалар юзасидан сайловчилар билан давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказиш.

Ҳар чоракда

Қабул қилинган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳияти, шаҳар кенгаши йиғилишларида кўрилган масалалар юзасидан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш

Н. Алимова

13

Белгиланган режа-график асосида округдаги сайловчилар билан учрашувлар ташкил этиш, фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар, берилган таклифлар асосида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари билан чиқиш

Белгиланган режа асосида

Аҳолини ўйлантираётган муаммо ва камчиликларни ўрганиш мақсадида маҳаллаларда депутатлик гуруҳи аъзоларининг сайёр қабулларини ташкил қилиш ҳамда аҳоли билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш ҳамда жамият ривожига тўсиқ бўлаётган қонун ва қонуости ҳужжатлари нормаларига тегишли таклифлар ишлаб чиқиш

Н. Алимова

14

Бажарилган ишлар юзасидан тегишли тартибда Ўзбекистон “Экология” Партияси шаҳар Кенгашига ва Кенгаш котибиятига мунтазам равишда ҳисоботлар тақдим этиб бориш

Ҳар ойда

Худудда тупланиб колган экологик муаммоларни урганиш, ахолининг барч катламларида экологик маданиятни таргиб этиш, амалга оширилган ишлар, депутатлик сўровлари ва эришилган натижалар бўйича партия Кенгашини хабардорлигини ошириш

Н. Алимова

15

Депуталик фаолиятига доир мақолалар билан маҳаллий ОАВларига чиқиш, ижтимоий тармоқларда амалга оширилаётган ишларни ёритиб бориш

Ҳар ойда

Ўз фаолияти давомида амалга оширилган ишлар, депутатлик сўровлари ва эришилган натижалар бўйича партиянинг “Оила ва табиат” ижтимоий-сиёсий газетасига, партия веб-сайтида, маҳаллий ОАВларида чиқишларни ташкил этиш ҳамда ижтимоий тармоқларда маълумотларни жойлаштириш

Н. Алимова


Халқ депутатлари Самарқанд
шаҳар Кенгаши депутати Н.А.Алимова
Download 21.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling