2023 йил январь


Download 61.5 Kb.
Sana28.03.2023
Hajmi61.5 Kb.
#1304914
Bog'liq
1.А.Мунисов


ТАСДИҚЛАЙМАН”
Халқ депутатлари Самарқанд
шаҳар Кенгаши раиси

_____________
2023 йил «___» январь


Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашига 1-Боғибаланд сайлов округидан сайланган депутат Мунисов Абдуазиз Абдулбориевичнинг 2023 йил I-ярим йилликка мўлжалланган
ИШ РЕЖАСИ


Т/р

Тадбирнинг номи

Тадбирни бажариш муддати

Тадбирларни амалга ошириш шакли

Масъул ижрочилар

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида билдирилган таклиф ва тавсиялар, белгилаб берилган устувор йўналишлар хусусида сайлов округи ҳудидаги маҳаллаларда, ташкилотларда, таълим муассасаларида туркум давра суҳбатлари ўтказиш.

январь

Мамалакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳатлар, 2022 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан, ҳамда 2023 йилда белгиланган устувор вазифалар асосида режалар ишлаб чиқиш

А.Мунисов
Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари

2

Округдаги маҳалла фуқаролар йиғинида фуқароларни қабул қилиш, мурожаатлар билан ишлаш кунларини белгилаб олиш

январь

Маҳаллаларда депутатнинг аҳоли билан юзма-юз мулоқотини ўрнатиш, аҳолини ўйлантираётган муаммо ва камчиликларни ўрганишда маълум кунларни белгилаш

А.Мунисов,
МФЙ раислари

3

Аҳолининг муайян қатламлари ўртасидаги камбағалликни қисқартириш бўйича амалий ишларни амалга ошириш.

Ҳар ойда

Ишсиз бўлган аҳолини, ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш бу борада аниқланган камчиликларни, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифлар бериш

А.Мунисов,
Тегишли ташкилотлар

4

Жойларда ташкил этиладиган маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш, ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар, қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳияти билан аҳолини яқиндан таништириш

Февраль, март, апрель, май, июнь

Маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш орқали миллий қадриятларимизни тарғиб қилиш, олиб борилаётган ислоҳатлар, аҳоли учун яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан таништириш

А.Мунисов

5

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессияларига фаол иштирок этиш, сессия муҳокамасига киритиладиган масалаларни тайёрлашга кўмаклашиш

Белгиланган режа асосида

Шахар Кенгаши сессияларининг сифатли ўтишига, долзарб масалаларнинг киритилишига эришиш

А.Мунисов,
Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари

6

2023 йил «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да ўз сайлов округимда жойлашган таълим ҳамда тиббиёт муассасалардаги таълим сифати ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат аҳволи билан яқиндан танишиш.

февраль



Округимдаги мактаблар, МТТ, оилавий поликлника ҳамда хусусий тиббиёт муасасаларда юзага келган муаммолар юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқариш. Муаммоларни депутатлик ваколати доирасида ҳал этиш.

А.Мунисов

7

Ҳудудларда сайловчилар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан доимий равишда ҳамкорликда ишлашни йўлга қўйиш;
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланган режага мувофиқ сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш, уларнинг қизиқтираётган муаммоларни ечишда кўмаклашиш, билдирилган фикр ва мулоҳазаларни таҳлил этиш ва уларни амалга ошириш юзасидан депутатлик ваколатларидан келиб чиқиб зарур чораларни кўриш;



Доимий равишда

Доимий равишда ҳудудларда мониторинг ўрганишларни амалга ошириш

А.Мунисов,
МФЙ раислари

8

Самарқанд шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларидаги бошланғич синф ўқувчиларининг бепул иссиқ овқат билан таъминлаш учун олиб борилган ишлар бўйича умумий ҳолатни ўрганиш, таклифлар тайёрлаш ҳамда сессияга муҳокамага қўйиш.

2 чорак давомида

Ўқувчилар саломатлигини яхшилаш ва уларга яратилаётган шароитлар сифатини янада ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ташкил этиш

А.Мунисов
Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, шаҳар ҳалқ таълими, Шаҳар тиббиёт бирлашмаси

9

Болалар хавфсизлигини таъминлаш учун округдаги умумтаълим мактаблари атрофидаги автомобиль йўлларида амалга оширилган ишларнинг ҳолати:

  • Тезликни чекловчи, болалар деб огоҳлантирувчи йўл белгиларининг мавжудлиги;

  • Йўл чизиқлари (зебра, огоҳлантирувчи ва чекловчи) чизиқлар чизилганлиги ва уларнинг ҳолати;

Умумтаълим мактаблари атрофидаги кўчалардаги пиёдалар учун йўлакчаларнинг мавжудлиги ҳолатларини ўрганиб чиқиш



март

Мактаб ўқувчилари ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида яратилаётган шарт-шароитлар бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилади.

А.Мунисов,
шаҳар ИИБ,
халқ таълими бўлими

10

Умумтаълим мактаблари атрофида таъқиқланган маҳсулотларнинг сотилишини ўрганиш, олдини олиш:
- Фаст-фуд сотилиши;
- Спиртли ичимликлар сотувчи дўкон ва кафеларнинг мавжудлиги. Уларда савдо қоидаларига (18 ёшгача сотмаслик) амал қилиниши;
-Тамаки маҳсулотларининг сотилиши. Таркибида тамаки ва никотин бўлган (сигаретдан бошқа бўлган жвачка, ньюк ва бошқалар) маҳсулотларнинг чеклови. Сотувчиларнинг савдо қоидаларига (18 ёшгача сотмаслик) амал қилиши;
- Энергетик ичимликларнинг сотилиши.

апрель

Ўқувчиларинг саломатлигини таъминлаш, ҳамда қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш, мавжуд камчилик ва муаммолар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларининг ахборотини тинглаш. Таклиф тайёрлаш, сессияларда мухокама қилиш.

А.Мунисов,
Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари

12

Округдаги мактабгача таълим ташкилотларида соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик ҳолати, болалар учун яратилган шарт-шароитлар, ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинидаги мактабгача ёшдаги болаларнинг ушбу ташкилотларга қамров ҳолатини ўрганиб чиқиш ва тегишли доимий комиссияга ахборот киритиш

май

Бу борада аниқланган камчиликларни, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифлар бериш

А.Мунисов,
тегишли ташкилотлар

13

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма йиғилишлари Қарорлари, ҳукумат Қарори ва фармонларини, шаҳар Кенгашида кўрилган масалалар юзасидан сайловчилар билан давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказиш.

Ҳар чоракда

Қабул қилинган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳияти, шаҳар кенгаши йиғилишларида кўрилган масалалар юзасидан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш

А.Мунисов

14

Табиатимизни асраб-авайлаш, сув, ҳаво ва атроф-муҳитни тоза тутиш мақсадида ўз сайлов округимдаги маҳаллалар ҳамда ташкилот ва муассасаларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларимизни янада кучайтириш

Май-июнь



Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда

А.Мунисов,
МФЙ раислари, мутасадди ташкилотлар

15

Бажарилган ишлар юзасидан тегишли тартибда Ўзбекистон “Адолат” СДП шаҳар Кенгашига ва Кенгаш котибиятига мунтазам равишда ҳисоботлар тақдим этиб бориш

Ҳар ойда

Ўз фаолияти давомида амалга оширилган ишлар, депутатлик сўровлари ва эришилган натижалар бўйича партия Кенгашини хабардорлигини ошириш

А.Мунисов






Депуталик фаолиятига доир мақолалар билан маҳаллий ОАВларига чиқиш, ижтимоий тармоқларда амалга оширилаётган ишларни ёритиб бориш

Ҳар ойда

Ўз фаолияти давомида амалга оширилган ишлар, депутатлик сўровлари ва эришилган натижалар бўйича партиянинг “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасига, партия веб-сайтида, маҳаллий ОАВларида чиқишларни ташкил этиш ҳамда ижтимоий тармоқларда маълумотларни жойлаштириш

А.Мунисов


Халқ депутатлари Самарқанд
шаҳар Кенгаши депутати А.Мунисов
Download 61.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling