2023 йилдаги эътирозларга 10 та жавоб исламбек Ибрагимов


 «ЎЗ ТАЖРИБАМДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ» ТЕХНИКАСИ


Download 315.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana26.01.2023
Hajmi315.04 Kb.
#1124946
1   2   3   4   5
Bog'liq
PDF‑документ

2. «ЎЗ ТАЖРИБАМДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ» ТЕХНИКАСИ 
Мижозни кўндиришда ёлғон аралаштирмаган ҳолда ўз тажрибангизда бўлган воқеалардан 
мисоллар келтиришингниз қўл келади: 
— Ўйлаб кўраман. 
— Албатта ўйлаб кўринг, Шухрат ака!) Битта нарса айтсам, ўз тажрибамдан биламанки, 
инсонлар одатда рад жавобини беришда шундай деб айтишади. Сизда хам шундайми ёки 
хақиқатдан фикрларб кўришингиз керакми. Очиқчасига айтаверинг, бехижолат!) 
— Қиммат. 
Биласизми, тажрибамдан келиб чиқиб сизга айтадиган бўлсам, инсонлар қуйидаги 
сабабларга кўра қиммат дейишади:
• агар бу нарса уларга айнан ҳозир зарур бўлмаса; 
• нархни бундай бўлишини кутишмаганда; 
• савдолашишни исташганда; 
• бу маҳсулот ҳақида бирон марта ҳам аввал эшитмаганларида.
Айтингчи, сизнинг ҳолатингизда булардан қай бири? 
3. «ИСТАГИГИНГИЗНИ ТУШУНАМАН» ТЕХНИКАСИ 
Сиз мижоз тарафидасиз ва сиз унинг муаммоларига ечим беришга тайёрсиз. Унинг 
гумонига ҳурмат билан қаранг: 
Қиммат. 
Мен сизнинг пул тежаш ниятингизни тушунаман, шунинг учун ҳам етказиб беришнинг 
барча вариантларини, шу жумладан, ўзингиз олиб кетишни ҳам муҳокама қилишни таклиф 
этаман. Айтингчи, товарни қачон олишни режалаштирябсиз? 
Маслаҳатлашиб кўришим керак. 
— 
Бу масалада қарор қабул қилувчи инсонлар билан маслаҳатлашиш 
истагигингизни тушунаман албатта. Шахсан ўзингизни кўпроқ нимага тортаяпти, сотиб 
олишгами ёки олмасликка? Фақат ростини айтинг, Шухрат ака!) 
а)Сотиб олмаслик — (Эътирозларга жавоб беришда давом этинг); 
б)Сотиб олиш — Ана кўрдингизми! Биласизми нимага? Ўзингиз айтиб кўрингчи? 
Қиммат. 
—Келинг очиқчасига гаплашсак. Агар гап фақат нархда бўлса, раҳбарим билан гаплашиб
вазиятингизни тушунтираман. Натижаси қандай бўлиши ҳақида бирон нима дея олмайман. Агар 
ижобий хал бўлса, сизга савол: тўловни бугун амалга оширасизми? 
Чегирма қилиб беринг. 
— Мен сизни жуда яхши тушуниб турибман, хаммамиз арзонга сифатли, кўпга 


чидайдиганидан нарса харид қилишни хоҳлаймиз. Келинг сизга бу нархга нималар киришини 
ҳамда хариддан қандай фойда олишингиз ҳақида айтиб бераман. Бўладими? 
Вақтим йўқ. 
— Вақтингизни тўғри тақсимлаш истагигингизни тушунаман. Шунинг учун, кўпи билан 
1 дақиқа ичида сизга барини тушунтириб берсам. Нима дейсиз? 
— Бизда ҳаммаси бор. 
— Ҳа, тушунаман. Сизни бизнесингизда ҳар қандай инновацияга (янгиликка) 
эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак. Айнан шунинг учун ҳам бизнесдаги таҳдидларни (риск) 
минималлаштириш учун бизнинг менежерларимиз олдин мижозларимизнинг соҳаларини 
яхшилаб ўрганиб чиқадилар. Бу тўғри ёндашув, фикримга кўшиласизми? 

Download 315.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling