2023 йилдан солиқ қонунчилигида нималар ўзгарди?


Download 25.87 Kb.
bet1/4
Sana17.02.2023
Hajmi25.87 Kb.
#1207070
  1   2   3   4
Bog'liq
2023 йил учун Солиқ соҳасидаги ўзгаришлар


2023 йилдан солиқ қонунчилигида нималар ўзгарди?
Давлат солиқ қўмитаси қўшилган қиймат солиғи, фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, аксиз солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.
Қўшимча қиймат солиғи 
2023 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС бўйича солиқ тўловчиларнинг тоифаси, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби, солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатлари ўзгармайди.
Солиқ ставкаси эса 15% дан 12 % гача пасайтирилди.
Қопланадиган (қайтариладиган) ҚҚС суммасининг асослилиги юзасидан камерал солиқ текширувини ўтказиш муддатлари 60 кундан 30 кунгача қисқартирилди.
2023 йилнинг 1 апрелидан қуйидагилар бўйича берилган имтиёзлар бекор қилинади: 
- Бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар йиллик минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурлари доирасида кўрсатиладиган геология хизматлари бўйича айланма; 
Почта маркалари, маркали откриткалар, конвертларни реализация қилиш бўйича айланма; 
- Бюджет маблағлари ҳисобидан бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновацион ишларни реализация қилиш бўйича айланма; 
2023 йил 1 июлдан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш бўлинмалари хизматлари бўйича тақдим этилган имтиёзлар ҳам бекор қилинади.
ҚҚС бўйича бошқа ўзгаришлар
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ҚҚС тўловчилар деб эътироф этилиши мумкин. 
ҚҚС гувоҳномасининг амал қилиш муддати тўхтатилганлиги муносабати билан ҳисобга қабул қилинмаган, ҳақиқатда олинган товар (хизмат)лар бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммасига, гувоҳноманинг амал қилиш муддати тикланган тақдирда, солиқ тўловчида ва унинг харидорларида гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилган давр учун тузатишлар киритилиши (ҳисобга қабул қилиниши)ни назарда тутувчи тартиб жорий қилинди. 
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясида ҳисобда турадиган солиқ тўловчиларга товарларни импорт қилиш чоғида ҚҚС тўлови ҳисобига буджетдан қопланиши лозим бўлган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш ҳуқуқи берилди. 
ҚҚСни ўзаро ҳисобга олиш солиқ ва божхона органлари томонидан автоматик режимда амалга оширилади. Бунинг учун ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси бўлган солиқ тўловчи божхона-юк декларацияси (БЙД)ни расмийлаштираётганда импорт қилиш чоғида ҚҚС қопланиши лозим бўлган сумма ҳисобидан тўлангани тўғрисида белги қўйилиши лозим.
Фойда солиғи 
2023 йил 1 январдан солиқ тўловчиларнинг тоифаси, солиқ ставкалари, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинди.
2022 йил 1 ноябрдан товар (хизмат)ларни экспортга реализация қилишдан олинган фойдага, экспортдан олинган даромаднинг жами даромаддаги улушидан қатъий назар, 0% миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича солиқ солиниши лозим. Бунда 2023 йил 1 январдан доимий муассасалар орқали Ўзбекистонда фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентларига хизматлар кўрсатишдан олинган фойда бўйича 0% миқдоридаги солиқ ставкаси қўлланилмайди. 

Download 25.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling