1.2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг 4 –йўналишини кўрсатинг.
А) Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш
Б) Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш
С) Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш
Д) Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш
2. 2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг 5 –йўналишини кўрсатинг.
А) Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш
Б) Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш,инсон капиталини ривожлантириш
С) Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш
Д) Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш
3. Мактабгача таълимдаги қамров даражасини ҳозирги нечи фоиздан камида нечи фоизга етказиш назарда тутилган.
А) 57 фоиздан 100 фоизга
Б) 67 фоиздан 90 фоизга
С) 67 фоиздан 80 фоизга
Д) 50 фоиздан 80 фоизга
4. Қайси вилоятларда бошланғич синф ўқувчиларини босқичма-босқич бепул овқат билан таъминлаш назарда тутилган.
А) Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм
Б) Навоий ва Хоразм
С) Қашқадарё ва Сурхондарё
Д) Барча вилоятларда
5. Малакали ўқитувчиларнинг ойлик маошларини босқичма-босқич 1 000 АҚШ доллари эквивалентига етказиш 4-йўналишнинг нечинчи мақсадида кўрсатилган.
А) 43-мақсад
Б) 41-мақсад
С) 45-мақсад
Д) 42-мақсад
6. IV йўналиш “Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш” нечта мақсаддан иборат.
А) 12 та мақсад
Б) 16 та мақсад
С) 10 та мақсад
Д) 34 та мақсад
7. IV йўналиш “Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш” нечта мақсад мактаб таълимига бағишланган.
А) 5 та мақсад
Б) 16 та мақсад
С) 10 та мақсад
Д) 4 та мақсад
8.Қуйидаги қайси мақсад V йўналиш “Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш”га талуқли эмас.
А) Пандемияларга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини ошириш.
Б) Миллий кино санъатини ривожлантириш.
С) Ўзбекистон тарихини ўрганиш ва тарғиб қилишни янада ривожлантириш.
Д) Буюк аждодларимизнинг бой илмий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш.
9. Қуйидаги қайси мақсад V йўналиш “Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш”га талуқли эмас.
А) Тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларини ривожлантириш, аҳолининг бадиий-эстетик дидини юксалтириш.
Б) Маданият ва санъат соҳаларини янада ривожлантириш, маданият муассасалари ва объектларининг моддий-техника базасини янада яхшилаш
С) Жамиятда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш.
Д) Мамлакатда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва шу орқали 2026 йил якунига қадар камбааалликни камида 2 бараварга қисқартириш.
10. Мактабларни ривожлантириш Миллий дастурини жорий этиш орқали халқ таълими тизимида қўшимча қанча ўқувчи ўрни яратиш режалаштирилган.
А) 2 миллион
Б) 12 миллион
С) 1,2 миллион
Д) 1,5 миллион
1.Б 2.С 3.С 4.А 5.А 6.Д 7.А 8.А 9.Д 10.С
Do'stlaringiz bilan baham: |