22-мавзу. Максвеллнинг электромагнит майдонлар назарияси. Режа
Download 1 Mb.
|
22.Максвелл тенгламалари
jсил.=dD/dt катталик силжиш токининг зичлиги дейилади..
Ўзгарувчан электр майдон, зичлиги jсил. га тенг бўлган ўтказувчанлик токи каби худди шундай магнит майдонини вужудга келтиради. Электр майдони фақат вақтга эмас, координатага ҳам боғлиқ бўлганлиги учун силжиш токини зичлиги учун jсил.= дD/дt ифода хусусий дифференциал сифатида ёзилади. Бу эса, магнит майдон, шу майдоннинг ҳар бир нуқтасидаги электр майдон индукциясининг ўзгариш тезлигига боғлиқлигини билдиради. Магнит майдон йўналиши, электр майдонини ортишига ва камайишига боғлиқ(парма қоидасига биноан аниқланади). ↑ дD/дt >0 ↓ дD/дt <0 Агар ўтказгичда ўзгарувчан ток бўлса, у ҳолда ўтказгич ичида ўзгарувчан электр майдони бўлади. Шунинг учун, ўтказгични ичида ўтказувчанлик токи ҳамда силжиш токи мавжуд бўлади ва ўтказгичнингмагнит майдони уларнинг йиғиндиси билан аниқланади: Jтўл. = j+ jсил.= j+ дD/дt Бу йиғинди муҳитнинг электр ўтказувчанлиги ва майдоннинг ўзгарувчанлигини тезлигига боғлиқ равишда турлича роль ўйнайди. Яхши ўтказувчи моддаларда ва паст частоталарда асосий ролни ўтказувчанлик токи ўйнайди. Суст ўтказувчи муҳитларда ва юқори частоталарда эса, асосий ролни силжиш токи ўйнайди. Ўтказгичнинг узилган контурларини учларида, фақат ўтказувчанлик токлари узилади. Диэлектрикда ўтказгични учларида, ўтказувчанлик токларини туташтирувчи силжиш токи бўлади. Шунинг учун, агар, электр токи деганда тўлиқ токни тушунсак, у ҳолда табиатдаги барча электр токлари берк бўлади. Магнит майдон тўлиқ ток билан аниқланади. Циркуляция назариясига биноан . Биринчи йиғинди–ўтказувчанлик токи i. Иккинчи йиғиндининг интеграллаш ва дифференциаллаш кетма-кетлигини ўзгартириш мумкин. , N – поток вектора электрического смещения. ∮Нl dl = i + дN/дt . Ўзгарувчан электр майдонни Максвелл силжиш токи деб атади. Бу майдонни ток деб аталишига сабаб шуки, бу майдон худди одатдаги ток сингари магнит майдон ҳосил қилади. Силжиш токи тушунчаси киритилгандан кейин ҳар қандай электр токини берк ток деб қараш мумкин бўлади. Иккала ўзгарувчан майдон ҳамиша бир-бири билан боғланган бўлиб, улар биргаликда электромагнит майдонни ташкил қилади. Электромагнит майдон уюрмавий характерга эга, яъни вужудга келтирилаётган майдоннинг куч чизиқлари билан концентрик ўраб олинган. Натижада, ўзаро “ўралган” электр ва магнит майдонлар системаси ҳосил бўлади (4-чизма). 0> Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling