22-мавзу. Максвеллнинг электромагнит майдонлар назарияси. Режа


§5.Электромагнит тўлкинлар тенгламаси. Электромагнит тўлқинларнинг хоссалари. Электромагнит тўлқинлар шкаласи


Download 1 Mb.
bet7/9
Sana20.12.2022
Hajmi1 Mb.
#1040377
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
22.Максвелл тенгламалари

§5.Электромагнит тўлкинлар тенгламаси. Электромагнит тўлқинларнинг хоссалари. Электромагнит тўлқинлар шкаласи.
Агар фазонинг бирор кичик соҳасида даврий ўзгарувчи электр ва магнит майдонлар вужудга келтирилса, бу майдонларнинг ўзгаришлари фазонинг бошқа сохаларида ҳам такрорланади.
Даврий равишда ўзгарувчан электромагнит майдонни бирор тезлик билан фазода тарқалиши электромагнит тўлқин деб аталади.
Электромагнит тўлқинларни вакуумдаги тарқалиш тезлиги c (ёруғлик тезлиги): c = 2,9979·108 м/с.
Электромагнит тўлқинларни тарқалиш йўналиши ўнг парма қоидасига биноан аниқланади: агар пармани Е дан В га қараб бурасак, у ҳолда пармани илгариланма силжиши тўлқин тарқалиш тезлиги билан мос тушади.
Тезланишни мавжудлиги – электромагнит тўлқин нурланишининг асосий шарти. Зарядни тезланиши қанча катта бўлса, тўлқин нурланишининг интенсивлиги шунча катта бўлади.
Герц электродинамиканинг асосчиларидан бири бўлиб, электромагнит тўлқинларни очилишига катта хисса қўшган олим.
Тебраниш контури, конденсатор ва индуктивликдан иборат берк электр занжири бўлиб, унда шахсий тебранишлар рўй бериши мумкин.

Тебраниш контурлари-берк ва очиқ бўлади. Берк контурдан очиқ контурга бир қатор ўзгаришлар орқали ўтиш мумкин:
1. Конденсатор пластиналари орасини кенгайтириб.
2. Конденсатор пластиналари юзасини камайтириб.
3. Ғалтакдаги ўрамлар сонини камайтириб.
Маълумки, Ғалтак ва Конденсатордан иборат бўлган тебранишлар контурида электр ва магнит майдон энергияларининг бир бирига айланишлари содир бўлади. Бундай контур, одатда берк тебраниш контури деб аталади ва энергиянинг жуда оз қисмигина контур атрофидаги фазода электромагнит тўлқин сифатида тарқалади.


С

L



+

Ёпиқ тебраниш контури.
Тебраниш контурида катта частотали тебранишларни ҳосил қилиш мумкин. Берк тебраниш контури деярли берк электр занжири. Бундай занжирда вақтни белгиланган моментида ток кучи занжирнинг барча қисмида бирдай. Шунинг учун,берк тебраниш контури электромагнит тўлқинларни суст нурлатади.
Тебраниш контури очироқ қилиб ясалса, яъни вужудга келадиган ўзгарувчан электр майдон контурни ҳар тарафлама ўраб оладиган қилиб ясалса, контурнинг тўлқин тарқалувчанлигини ошириш мумкин (2-расм).


Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling