23 маъруза Кучланиш ва ток стабилизаторлари. Схемаси, ишлаш тамойили ва қўлланилиши
Параметрли ўзгармас кучланиш стабилизатори
Download 292 Kb.
|
8 маъруза
Параметрли ўзгармас кучланиш стабилизатори
Параметрли ўзгармас кучланиш стабилизаторида ночизиқли қаршилик ишлатилади. Бу ерда стабилизация токи кучланишининг ночизиқли функциясидир, яъни динамик қаршилик Rд статик қаршиликка Rc тенг бўлади. Бундай ночизиқли қаршиликка бареттр, газ тўлдирилган ва кремнийли стабилитрон киради. Кремнийли стабилитрон – ўзгармас кучланишни стабиллаш учун мўлжалланган. Кремнийли стабилитроннинг вольт – ампер характеристикаси 80 – расмда келтирилган. 80 расм Стабилитрон схемага уланиб унинг электродларига тескари кучланиш берилганда тескари характеристика а – b қисмида кучлани оз ўзгарганда ток кўп миқдорда ўзгариши кузатилади. Кремнийли стабилитроннинг стабиллаш хусусияти шундан иборат p – n ўтказувчанликда ток ўзгарганда учланишнинг пасайиши кам ўзгаради. 81 расм. Кремнийли стабилитроннинг уланиш схемаси 81 а расмда келтирилган. Схемадаги Rб – балласт (сўндирувчи) қаршилик бўлиб стабилитрондан оқадиган катта токни чегаралайди. Киришдаги кучланишнинг ўзгариши балласт қаршилиги орқали оқадиган токнинг ўзгаришига олиб келади, бу эса ўз навбатида стабилитрондан оқадиган токни ўзгартиради. Стабилитронни қаршилиги оддий қаршилик сингари доимий бўлмаганлиги учун ундан оқадиган ток ошганда стаилитроннинг қаршилиги камаяди ёки стабилитрондан оқадиган ток камайганда унинг қаршилиги ошади. Натижада стабилитрондаги кучланиш ўзгармасдан қолади. Киришдаги кучланишни ўзгариши Rб қаршиликда сўндирилади. Агарда киришдаги кучланиш доимий бўлганда юкламадаги ток ўзгарса, стабилитрондан оқадиган ток шунча тескари катталикка ўзгаради. Тўғрилагичдан келаётган умумий ток эса ўзгармайди, натижада юкламадаги кучланиш ҳам ўзгармайди. Стабилитрон одатдаги ясси диодларга ўхшаган бўлиб, тайёрланиш технологияси бироз фарқланади. Стабилитроннинг анодига мусбат, катодига манфий потенциал уланса кремнийли диоднинг характеристикаси олинади. Агарда стабилитронга уланган тескари кучланишга оширилса (анодга манфий, катодга мусбат потенциал уланса) стабилитрондан оқадиган ток аввалига аста – секин ўсади ва шундай бир кучланиш келганда стабилитроннинг p – n тўсиқ зонасида электрик бузилиш пайдо бўлади ва кучланишнинг жуда кам миқдорда ўзгаришига токнинг кўп миқдордаги ўзгариши тўғри келади. Стабилитроннинг электрик бузилиш ҳолатида кучланишни стабиллаш сифати намоён бўлади. бу холатни ва бу сифатни стабилитронда турғун холатда сақлаб туриш учун ундан оқадиган токнинг қиймати максимал ICmax ва минимал ICmin оралиқда бўлиши лозим. Булар билан бир қаторда стабилитронда қуйидаги параметрлар мавжуд: кучланиш стабилизацияси – UСТ ва дифференциал қаршилик - . Агарда қанча кичик бўлса, чиқишдаги кучланиш стабилизацияси шунча юқори бўлади. параметрик стабилизаторнинг сифати стабилизация коэффициенти КСТ орқали аниқланиб кириш кучланишини нисбий ўзгаришини юкламадаги кучланишнинг нисбий ўзгаришига нисбати билан ўлчанади, яъни Ярим ўтказгичли стабилитрондан тузилган стабилизаторларда KCT=100 гача бориши мумкин. Кучланишни стабилизациясини ошириш учун стабилизаторларни кетма – кет уланади (81 б - расм) Параметрик стабилизаторнинг ютуғи шундан иборатки, улар содда тузилган ва пухта. Камчилиги эса ф.и.к., стабилизация коэффициенти кичик ва тор силжимайдиган кучланиш чегарасига эга. Download 292 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling