23 маъруза Кучланиш ва ток стабилизаторлари. Схемаси, ишлаш тамойили ва қўлланилиши
Download 292 Kb.
|
8 маъруза
23 маъруза Кучланиш ва ток стабилизаторлари.Схемаси, ишлаш тамойили ва қўлланилиши. Мавзу режаси: бу маърузада кучланиш ва ток стабилизаторлари тушунтирилади. Уларнинг принципиал схемалари ва ишлаш жараёни ёзилган. Таянч сўзлар: кучланиш стабилизатори, ностабиллик, параметрик, компенсацин, стабилизация коэффициенти, стабилитрон, мувозанат (балансный) қаршилиги, бошқарувчи элемент ток ловчи фильтр Радио қурилмалар нормал ишлаши учун манба талаб қилинган аниқлик билан юкламани кучланиш билан таъминлаши керак. Манбаларнинг бу аниқликдан четга чиқишлари ностабиллик ҳолати дейилади. Хар бир радио қурилмалар учун фоиз ҳисобда манбаларга рухсат берилган ностабиллик катталик белгиланган. Масалан: радио узатувчи қурилмаларда ва радиостанцияларда манбалар учун ностабиллик 2 – 3 % гача рухсат этилган. Электрон микроскопларда ностабиллик 0,005% гача, ўзгармас ток кучайтиргичларида ва жуда аниқлик билан ишлайдиган электрон ўлчов асбобларида 0,0001% гача. Асбоб қанча сезгир бўлса, шунча у аниқ ўлчайди ва унинг манбаи шунча стабил бўлиши лозим. Манбаларнинг остабиллик холатда ишлашлари қуйидаги чегараларга бўлинади: Паст стабиллик холатида ишловчи манбаларда кучланишнинг ўзгаришига 5% гача рухсат берилади; Ўрта стабил холатда ишловчи манбаларда кучланишнинг ўзгаришига 1-5% гача рухсат берилади; Юқори стабил холатда ишловчи манбаларга 0,1-1% гача рухсат берилади. Манбанинг табил ишлашини бузувчи омиллар: мухит харорати, намлик, тармоқ частотаси ва бошқалар киради. Аммо ностабилликни келтириб чиқарувчи асосий сабаб – кириш кучланишининг тебраниши ва юкламадаги токни ўзгаришидир. Тармоқдаги кучланиш ёки юкламадан оқадиган ток иш жараёнида секин – аста ўзгармасдан бирданига ўзгариши мумкин. Бу ўзгаришни автоматик равишда талаб қилинган катталикда ушлаб туришга ёрдам қилувчи қурилмага “стабилизатор” дейилади. Токнинг хилига қараб ўзгарувчан ток стабилизаторлар параметрк ва компенсацияланган стабилизаторларга бўлинади. Компенсацияланган стабилизаторлар манфий тескари боҳланишли ёпиқзанжирли втоматик системани ташкил этади. Ўзгармас ток стабилизаторлари қуйидагига бўлинади: силжитувчи элементнинг хилига қараб ва силжитувчи элементнинг иш холатига қараб (импульсли ва чизиқли). Кучланиш стабилизаторларининг асосий параметрлари қуйидагилар: Кучланиш стабилизацияси Бунда ва - стабилизаторнинг кириш ва чиқиш кучланишларининг ўсиши. ва – стабилизаторларнинг кириш ва чиқиш кучланишларининг номинал қиймати Ri – стабилизаторнинг ички қаршилиги, - чиқишдаги кучланишни ўсишини юкламадан оқаётган юклама токи Iюк га нисбати орқали ниқланади. Пульсацияни силлиқлаш коэффициенти Бу ерда - стабилизаторнинг кириш ва чиқишидаги пульсланувчи кучланиш амплитудаси. Стабилизация ҳарорати коэффициенти стабилизатор кучланиши нинг ўсишини атроф муҳит ҳарорати - нинг ўсиши нисбати билан топилади (кириш кучланиш ўзгармас бўлади) Download 292 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling