23-mavzu ochiqlik – korrupsiyaning oldini olishdagi muhim vosita
ОЧИҚЛИК – КОРРУПЦИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДАГИ МУҲИМ ВОСИТА
Download 57.93 Kb.
|
1 2
Bog'liq23 - мавзу
ОЧИҚЛИК – КОРРУПЦИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДАГИ МУҲИМ ВОСИТА Жамият янгиланиш, эврилиш палласида ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаётида юз бераётган ўзгаришлардан, қабул қилинаётган қарорлар, яқин-келгуси учун мўлжалланаётган ижтимоий дастурлар, уларнинг мақсад-моҳиятидан юртдошларимиз ўз вақтида хабардор бўлиши зарур. Бундай хабардорлик, биринчи навбатда, уларнинг ижтимоий позициясига ижобий таъсир кўрсатади, мамлакат олдида турган муҳим вазифаларни ҳал этишда янада фаол иштирок этишга ундайди. Сўнгги йилларда ушбу мақсадларга эришиш борасида самарали ишлар қилинди. Хусусан, коррупцияга қарши курашишда очиқлик, ҳисобдорлик ва ҳалоллик механизмларини такомиллаштириш ва ривожлантиришда иштирок этиш, шунингдек, давлат органлари ва тадбиркорлар фаолиятининг шаффофлиги, ҳисобдорлиги, ҳалоллиги ва ҳаққонийлигини таъминлашда жамоатчилик назоратини жорий этиш мақсадида «Ўзбекистонда очиқлик ва шаффофлик» таҳлил маркази ташкил этилгани фикримизнинг яққол далилидир. Эътиборлиси, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш масалаларида таҳлил ва тадқиқотлар олиб борадиган ушбу нодавлат нотижорат ташкилот ўз фаолиятини ошкоралик, коллегиаллик, ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик, ихтиёрийлик тамойиллари асосида олиб боради. Негаки, мамлакат ҳаётида юз бераётган ўзга¬ришларни одамлар ўз вақтида билиши, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти эса очиқлик, шаффофлик асосида жамоатчилик назоратида бўлиши жамият тараққиёти учун ўта муҳим. Бу – демократия мезони ҳисобланади ва биринчи навбатда, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигига, ташаббускорлигига ижобий таъсир кўрсатади. Айтиш мумкинки, «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шу¬нингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони билан бу борада залворли ўзгаришларнинг ҳуқуқий пойдевори қўйилди. Тан олиш керак, мамлакатимизда давлат ҳокимияти очиқлиги сиёсати амал қила бошлаган сари яширин иқтисодиёт бирмунча қисқариб, иқтисодий барқарорлик таъминлана бошлади. Очиқлик ва ошкоралик йўлидаги қатъий қадамлар порахўрлик, таниш-билишчилик, тамагирлик каби иллатларнинг пайини қирқади. Эндиликда жамиятда очиқликни таъминлашда жамоатчилик назоратини кучайтиришни ҳам даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Фармонда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини, ахборот олиш эркинлигини таъминлаш орқали жамоатчилик назоратини такомиллаштириш масалаларига катта эътибор қаратилган. Яна бир муҳим жиҳат шундан иборатки, юртимиз иқтисодий юксалиши, тараққиётини таҳлил қилиш ва бошқа хорижий давлатлар билан қиёслаш имконияти пайдо бўлади. Бу эса турли ижтимоий тармоқ¬лардаги фисқу фасодларга, асоссиз таъна-дашномларнинг камайишига, энг муҳими, айрим амалдорларнинг давлат маблағини ўмаришига кучли чора бўлади. Шу сабабли фармонда мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар, шу жумладан, индивидуал имтиёзлар берилган субъектларнинг бенефициарлари улар томонидан тўланган солиқлар ва молиявий кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталига ва ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириб, уларни ҳар чоракда янгилаб бориш белгиланди. збекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида бундан буён барча давлат харидлари жамоатчилик ва Парламент назоратида бўлади, ташқи қарз ҳисобидан ҳудудларда амалга ошириладиган лойиҳалар бундан буён маҳаллий кенгашлар ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади, деб таъкидлади. Шунингдек, қабул қилинган ҳужжатлар ижросини ташкил этишда жамоатчилик иштироки ва назорати кенг йўлга қўйилади. Жумладан, «жамоатчилик эшитувлари» ва «жамоатчилик мониторинги» тизими жорий қилинади. Бу жараёнга фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролар ҳам фаол жалб этилади. Ушбу ташаббус ва вазифаларни амалга ошириш орқали нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни чуқур таҳлил қилиш, ечимлари бўйича таклиф ишлаб чиқиш, ижроси устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш жараёнларига кенг жалб этилади. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, айни вақтда бир қатор давлат идоралари ҳузурида Жамоатчилик кенгашлари ўз фаолиятини бошлади. Давлат идоралари фаолиятида шаффофлик ва ҳисобдорликни ривожлантиришдан би¬ринчи галда жамоатчиликнинг ўзи манфаатдор ҳисобланади. Шундай экан, давлат органларида очиқлик ва ошкораликни ҳамда уларнинг халқ олдидаги ҳисобдорликни таъминлашда фуқаролик жамияти институтлари фаол позицияда бўлиши керак. Уларнинг иштирокисиз, аниқроғи, фаол иштирокисиз ҳаққоний очиқлик ва ошкораликни таъминлаб бўлмайди. Давлатимиз раҳбари айтганидек, «Жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳаларини эркинлаштириш, сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини чуқур қарор топтириш, давлат ҳокимияти идоралари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича бошлаган ишларимиз ортга қайтмас тус олмоқда». Бир ҳақиқатни ҳаммамиз ҳам тан олишимиз керакки, жамият узоқ вақт коррупция муаммосини муҳокама қилмасликка интилди. Давлатимиз раҳбарининг коррупцияга қарши курашишга сиёсий иродасини намойиш этиши давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятининг очиқлиги ҳамда ошкоралиги ошишига ижобий таъсир кўрсатди. Ахборотнинг очиқлиги коррупцияга қарши курашишда асосий омил ҳисобланади, чунки масс-медиа жамият онгига катта таъсир кўрсатади ва хулқ-атворнинг барқарор стереотипларини шакллантиради. Фикримча, ОАВ нафақат ахборот манбалари сифатида фаолият кўрсатиши керак, балки коррупцияга қарши курашиш тизимининг бир қисмига айланиши ва мамлакатнинг коррупцияга қарши стратегиясини тарғиб қилишда пойдевор бўлиши муҳимдир. Шу нуқтаи назардан, уларнинг ваколатларини кенгайтириш, оммавий ахборот воситалари¬нинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан мустақиллигини мустаҳкамлаш, шунингдек, коррупцияга қарши сиёсат масалаларида ОАВ ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўртасидаги ҳамкорлик усулларини қонунчилик даражасида мустаҳкамлаш зарур. Хулоса қилиб айтганда, бугун мамлакатимизда очиқлик сиёсати, коррупцияга қарши кура¬шиш йўналишида узоқни кўзлаб амалга оширилаётган эзгу ишлар халқимизнинг розилигини олиш, янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам пойдеворини барпо этиш ва тараққиётнинг юксак босқичларига кўтари¬лишимизда муҳим замин бўлади. Темир ҚУРБОН тайёрлади. |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling