24 маъруза. Оқова сув тизимининг асосий элементлари ва уларнинг схемалари
Иқтисодий нуқтаи назардан келиб чиқиб, шаҳар канализациясиги уланиш турли баландликларда жойлашган қувурларни бирлаштирадиган қудуқлардан фойдаланиш яхши самара беради
Download 457.79 Kb.
|
1-амалий
Иқтисодий нуқтаи назардан келиб чиқиб, шаҳар канализациясиги уланиш турли баландликларда жойлашган қувурларни бирлаштирадиган қудуқлардан фойдаланиш яхши самара беради.
Қудуқлар турли хил диаметрли қувурларни ўзаро бирлаштириш учун хизмат қилади. Қувурларни уланиши устки қисми бўйича амалга ошириладиАҳоли яшайдиган пунктлардан ташкарига оқизиладиган оқава сувлар паст жойлашган сув хавзаларига қўшилади. Сув хавзаларини ифлосланишдан сақлаш учун оқизиқ сувлар олдин тозаланади ва тозалаш жиҳозларида зарарсизлантирилади.
Оқизиш тармоқларини лойиҳалаш асосий хужжатлардан бири аҳоли пунктининг лойиҳаси, саноат корхонаси учун эса корхонанинг бош режаси ҳисобланади. Оқизиш минтақасининг чегараси аҳоли яшаш жойларни ўз ичига олади.
Тармоқлар ер нишабига яқин нишабликлар билан рельефнинг паст томонига қараб ётқизилади. Оқовалар ўзиоқар тармоқлар орқали йиғиш коллекторига жўнатилади. Дўнгликларни енгиш, тармоқларни ниҳоятда чуқурлвшиб кетишини олдини олиш, оқоваларни узоқ масофаларга жўнатиш учун насос шахобчалари жойлаштирилади. Айрим ҳолларда чуқур коллекторлар қулланиши иқтисодий афзал. Кўча тармоқлари кварталларнинг паст сатҳли томонидан жойлаштирилади. Рельеф текис пайтда кварталларнинг бир неча томонларида жойлаштириш мумкин. Эни 30 м дан ортиқ кенг кўчаларда иккита параллел тармоқ ётқизилиши мумкин. Коммуникациялар ссони куп бўлганда уларни йирик туннелларда, жойлаштириш мумкин. Бу уларни таъмирлашга қулайлик яратиши мумкин. Оқизиш тармоқлари шикастланга бошқа коммуникацияларни, биноларни асосларини, ҳимоя қилиш учун жадвалда келтирилган масофалар сақланиши зарур. Сув таъминоти қувури орасида масофа 0,4 ортиқ,агар остидан ўтса 6 м ғилофга соф гил тупроқларда ва 20 м фильтрланувчи тупроқларда. Босимли оқоваларни қувурлари параллел жойлашган пайтда орасидаги масофа 0,7 м, 300 мм да 1 м 1000 ммда ва 1,5 м ортиқ диамаетр . Бош коллекторга ва минтақа коллекторларига трасса танланади, насос шахобчалари ўрнатиш зарурияти бўлса уларга жой танланади ва оқоваларни оқизиш шакли яратилади.
Download 457.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling