24 маъруза. Оқова сув тизимининг асосий элементлари ва уларнинг схемалари
Download 457.79 Kb.
|
1-амалий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Электр узатгичлар фундаменти: 1 кВ гача кучланишда 1 кВ гача кучланишда 35 кВ дан ортиқ Ичимлик сув ўтказгичлари: 200 мм гача
- 200 мм дан ортиқ Оқоваларни оқизиш тармоқлари Қувурлари Қудуқлари Газ ўтказгичлари 0,005 МПа гача 0,3 МПа гача
- Қувур ди аметри, мм 150 200.. 450 500 600
- Масофа,м 35 50 75 100 150
Қувурларнинг ён уланишларининг бурчаги 90° дан ошмаслиги керак. Сатҳ қудуқларида бу бурчак аҳамиятга эга эмас. Тармоқларда бурилишларда, диаметр, нишаблик ўзгарган жлйларда, ён уланиш жойларида ва тўғри участкаларда маълум масофаларда қудуқлар ўрнатилади. Буриилиш радиуси қувур диаметрига тенг қабул қилинади. Катта диаметрли (>1200 мм)коллекторнинг бурилиши беш диаметрдан ортиқ бўлиши зарур. Бунда бурилиш бошида ва охирида қудуқ ўрнатилади. Тўғри участкаларда қудуқлар орасидаги масофалар қувур диаметрига боглиқ ва 2-жадвалда келтирилган.
Оқоваларни оқизиш тизимининг шакли оқоваларни қабул қилиш, оқизиш, тозалаш, хавзага қўшиш ёки қайта фойдаланишга жўнатиш учун мўлжалланган мухандислик иншоотлар мажмуасини танлаш ва жойлаштириш учун иқтисодий асосланган муайян техник ечим хисобланиб қабул қилинган оқизиш тизими асосида ишлаб чиқарилади. Шаклда коллекторларнинг йуналиши, тозалаш иншоотлари ва насос шахобчасининг жойлашуви, хавзаларга оқоваларни қўшиш жойлари асосланган ҳолда қабул этилади. Ечим вариантлари таклиф қилинади. Зарурият туғилганда саноат корхоналарида локал (махаллий ) тозалаш иншоотларини лойилаштириш, оқоваларни қайта ишлатиш ёки фойдали моддаларни ажратиб олиш ва натижада оқоваларни умумий сарфини камайтириш мақсадга мувофиқдир. Шаҳар, энергетика, металлургия, қурилиш ва бошқа сохаларнинг шартли тоза оқоваларидан қайта фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор бериш зарур. Оқоваларни оқизиш тизими қуйидаги мухандислик иншоотлар ва тармоқлардар иборат: -биноларда оқоваларни қабул қилиш жиҳозлари ва оқизиш тармоқлари; -ташқи оқизиш тармоқлари ва иншоотлари; -насос шахобчалари ва босимли оқова ўтказгичлар; -тозалаш, зарарсизлантириш ва чўкмаларга ишлов бериш иншоотлари; -оқоваларни хавзаларга қўшиш қурилмалари. Биноларда оқоваларни оқизиш тизимлари қабул қилиш жихозларидан (унитаз, мойка, раковина, трап, ванна), оқиздириш кувурларлардан, стояклардан иборат. Тармоқларни шамоллатиш учун стоякларнинг учи томга чиқарилади. Қувурдаги ёқимсиз хидларни хоналарга киришини чеклаш учун жихозлар сифон орқали тармоқга уланади. Унитаз ва траплар сифон билан жихозланган, умывалник, ванна, мойка, раковина остига сифон алоҳида махсус фасон қисм ҳолида уланади. Тармоқларни, зарурият туғилганда, тозалаш учун имконият яратиш учун ревизия ва прочисткалар ўрнатилалади. Тармоқларларни бинодан чиқиш жойларида кузатиш қудуқлари жойлаштирилади. Саноат корхоналарида оқовалар трап, очиқ ва ёпиқ лотоклар, воронкалар орқали тизимга қабул қилинади. Оқоваларни ўзиоқарлигини ташкил қилиш учун оқизиш тармоқлари маълум нишабликда ётқизилади. Тизимдаги тармоқлар ҳовли, квартал, корхона, кўча тармоқларига бўлинади. Бир ёки бир неча оқизиш хавзалардан оқоваларни йиғиб олувчи тармоқга коллектор дейилади ва хавза коллекторига ва бош коллекторга бўлинади. Оқоваларни босим остида узатиш учун маҳаллий, туман ва бош насос шахобчалари жойлаштирилади. Оқоваларни тозалаш учун мўлжалланган, коммуникациялар билан боғланган асосий ва ёрдамчи иншоотлар мухандислик мажмуасига тозалаш иншоотлари дейилади. Тозаланган оқоваларни сув хавзаларига қўшиш ва аралаштириш қўшиш қурилмалари ёрдамида амалга оширилади. Оқовалар йиғилиб битта тозалаш иншоотига жўнатилuганда тизим марказлашган, бир неча тозалаш иншоотларига жўнатилганда эса марказлашмаган тизим деб номланади. Сув хавзасига нисбатан оқизиш тармоқлари перпендикуляр, кесишган, параллел, елпиғичсимон, минтақавий ва радиал шаклда жойлашиши мумкин. Перпендикуляр шаклда тармоқлар хавзага нисбатан перпендикуляр жойлашган бўлиб асосан атмосфера оқоваларини оқизишда ишлатилади. Кесишган шаклда оқизиш тармоқлари сув хавзаси қирғоғи буйлаб жойлашган йиғиш коллекторига қўйилади, бўлинган ва умумоқизув тизимларда ишлатилади. Ер юзининг рельефи нисбатан текис жойларда оқизиш тармоқлари сув хавзасига тахминан параллел жойлашган параллел шакл ишлатилади. Радиал (марказлашмаган) шаклда тармоқлар жойлашуви марказдан четга йуналтирилган бўлиб ҳар бир тармоқ ўз тозалаш иншоотига эга. Аҳоли пунктининг рельефи сезиларли фарқ қилувчи сатхларда (суфаларда) жойлашган ҳолларда оқоваларни минтақавий оқизиш шакли ишлатилади. Рельеф бир маромда йирик нишабликда эга бўлган пайтларда елпиғичсимон шакл ишлатилади. Ички канализация: 1-горизонтал қувур йўллар, 2- тозалаш қурилмаси, 3- стояк, 4- олиб кетиш қувурлари, 5- гидрозатворлар, 6- санитария асбоблари, шамоллатиш қисми, 8- тарнов варонкаси, 9-тарнов стояги, 10- тарнов стоягининг гидрозатвори, 11-чиқариш тарнови, 12- ёмғир йиғгич, 13- кўча тармоғи, 14- ҳовли тармоғи, 15- қудуқ, 16-канализацияни чиқариш қувури. Оқова сув тармоқларини лойиҳалаш Кичик муаммолар Асосий муаммо Муаммолар мавжудлигини тасдиқловчи далиллар
Download 457.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling