24-мавзу. Ёруғликнинг дифракцияси. Режа


Download 448.47 Kb.
bet3/8
Sana20.12.2022
Hajmi448.47 Kb.
#1040588
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
24. Ёруғлик дифракцияси

Тўлқин сони деб, йўналиши югурувчи тўлқин тарқалиш йўналиши билан мос тушадиган тўлқин векторининг модулига айтилади.
Гюгенс- Френель принципи қуйидагича:
1.Тўлқин фронтининг ҳар бир нуқтасини иккиламчи тўлқинлар манбаи деб қараш мумкин.
2.Тўлқин фронтининг бир манбадан чиқаётган барча иккиламчи тўлқинлар манбаи ўзаро когерентдир.
3.Тўлқин сиртининг юзалари тенг бўлган қисмлари тенг интенсивлик нурлатади.
4. Ҳар бир иккиламчи манба, аксарият, шу нуқтдаги тўлқин сиртига ташқи нормал йўналишида ёруғлик нурлатади.
5. Иккиламчи манбалар учун суперпозиция принципи ўринлидир.
Френел зоналари усули.
Бир жинсли муҳитда нуқтавий S манбадан тарқалувчи сферик тўлқин
Р нуқтада уйғотадиган ёруғлик тебранишининг амплитудасини топиш учун Гюйгенс-Френель принципини татбиқ қиламиз. Бундай сферик тўлқиннинг сирти SР тўғри чизиққа нисбатан симметрик бўлади.
Френель, тўлқин сиртни шундай ҳалқасимон зоналарга ажратганки, ҳар бир зонанинг четидан Р нуқтагача бўлган масофалар бир-биридан /2 га фарқ қилади. m-нчи зонанинг ташқи четидан M нуқтагача бўлган bm масофа қуйидагича ифодаланади
bm = b + m (1).
m ортган сари bm масофа қонун билан жуда секин орта боради.
b - тўлқин сиртининг О учидан M нуқтагача бўлган масофа. m-зона M нуқтада уйғотадиган тебранишнинг амплитудаси А m, m ортган сари монотон равишда камаяди.




Икки қўшни зонанинг бир хил нуқталаридан M нуқтага келувчи тебранишлар қарама-қарши фазали бўлади. Шунинг учун M нуқтадаги натижавий ёруғлик тебранишининг амплитудаси.


А=А1234+.....ёки (2)
Френель зоналари M нуқтада уйғотадиган тебранишларининг амплитудалари монотон камаювчи кетма-кетликни ҳосил қилади:
А1А2А3......Ам-1АмАм+1...... (З)
Шу сабабли
(4)
бўлиб (2) формула қуйидагича соддалашади
А=А1/2 (5)
Демак, бутун тўлқин сиртининг таъсири марказий зона таъсирининг ярмига тенг.

Download 448.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling