26. Covid-19 пандемияси савдо ва ривожланишга кўрсатган таьсири


-расм. Жаҳон бозоридаги нефт нархи1


Download 0.53 Mb.
bet2/7
Sana13.09.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1676848
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
26-inqiroz-

1-расм. Жаҳон бозоридаги нефт нархи1
Америка Қўшма Штатларида West Texas Intermediate (WTI) нефт баррелининг нархи тарихда биринчи марта салбий томонга ўзгарди. СOVID-19 пандемиясининг қанчалик узоқ давом этса нефт нархи ҳам пасайишда давом этади ва соҳага тарихда мисли кўрилмаган зарар етказади. Аммо, жаҳонда коронавирусдан азият чекаётган бир қанча мамлакатлар карантиндан босқичма-босқич чиқиш йўлини тутиб, фаолияти рухсат берилган саноат корхоналари, таълим муассасалари ва бошқа фаолият турларининг иш жараёни қайта йўлга қўйилиб, транспорт воситаларидан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳаракатланишига рухсат этилмоқда. Табиийки бу ёқилғига бўлган талабни секин-аста ортишига олиб келади.
Дунёнинг биринчи рақамли иқтисодиётига эга АҚШ иқтисодиёти мисли кўрилмаган даражада пасайди, бунга ҳамоҳанг тарзда ишсизлик энг юқори даражага чиқди. Карантин давридаги асосий синов аҳолининг бандлик даражаси тобора пасайиб бораётгани бўлиб турибди. Ишсизлик муаммоси кучайиб бораётгани ван униг тикланиши келгусида узоқ муддат талаб қилишини инобатга олсак, аҳолининг бандлик кўрсаткичлари АҚШ учун жиддий муаммога айланиб, дунёдаги энг йирик иқтисодиётга етарлича таҳдид солмоқда. АҚШда карантин чоралари туфайли юзага келаётган ишсизлик даражаси 1930- йилларда юз берган «Буюк тушкунлик»дан кейин мисли кўрилмаган кўрсаткич – 14,7 фоизга етди.
Сўнгги бир ой ичида АҚШда 20 млн.дан ортиқ киши ишсизлик бўйича нафақа олиш учун ариза топширди. «Буюк тушкунлик» даврида одамлар ўз ишини бутунлай йўқотган ва иш ўринларини қайта тиклашнинг мутлақо имкони бўлмаган. Ҳозир вазият бироз бошқача, ўн миллионлаб америкалик ишсизлар карантиндан сўнг ишга қайтиши мумкин. Уларнинг аксариятини вақтинча иш ҳақи тўланмайдиган таътилга чиққан дейиш ҳам мумкин. Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, вақтинчалик ишсизлар ишсизлик ўсишининг деярли 80 фоизини ташкил қилади. Карантин чоралари бекор қилиниши билан уларнинг аксарияти дарҳол ишга қайтади. Бошқалар эса карантин тугагач, имтиёз туфайли ҳукуматдан қўшимча маблағ берилиши тўхтатилиши сабаб ишлай бошлайди. Конгресс маъқуллаган ва Трамп томонидан имзоланган инқирозга қарши чоралар учун ажратилган ақл бовар қилмас қийматдаги 2 триллион доллар маблағдан бугун ишсизлик нафақасини олувчи ҳар бир ишсизга қўшимча равишда ҳафтасига 600 доллар тўланмоқда. Натижада ишсизлар учун тўланадиган умумий маблағ ҳафтасига ўртача 978 долларга етди.
Wall Street Journal нашри АҚШ меҳнат вазирлиги маълумотларига таяниб хабар беришича, АҚШда пандемия тўлқини пайдо бўлган пайтгача, бугун имтиёзли маблағ олиш ҳуқуқига эга бўлганларнинг ярми ҳафтасига 957 АҚШ долларидан камроқ даромад қилган. Буюк Британияда эса 2020 йил март ойининг сўнги икки ҳафтасида 1 млн.га яқин одам ишсизлик бўйича нафақа олиш учун мурожаат қилди. Универсал кредитга бўлган талабларнинг кўпайиши ҳукуматнинг вирус тарқалишини чеклаш бўйича чора-тадбирларни қўлаши, жумладан, клублар, ресторанлар ва кераксиз дўконларнинг ёпилишига олиб келди.
Россияга МДҲ давлатларидан бориб ишловчи мигрантлар ҳар йили умумий 13 млрд. доллар пулни ўз мамлакатларига юборади. Лондондаги M&G Investments компанияси таҳлилчиси Элдор Воҳидовнинг сўзларига кўра, глобал кризис сабабли Россиядан пул ўтказмаларининг умумий ҳажми 30-40% га камайиши мумкин экан.
2020 йил 23 Сентябр ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган маълумотига кўра 31 миллиондан ортиқ одамлар COVID-19 билан касалланган. Ўша куни деярли дунё бўйича 963,000 инсон ўлимли вирусга чалинган.Буни бевосита (1-жадвал)да кўришингиз мумкин.
Жорий кўрсаткичларда, қарама-қарши ҳолатлар сони ҳар тўққиз ҳафтада икки баравар кўпаймоқда. Агар бу кўрсаткич давом этган, 2020 йил декабрь ойининг бошига келиб касалланганлар сони 60 миллиондан ошиши таҳмин қилинган. Биринчи тўлқинда COVID-19 га боғлиқ бўлган ҳафталик ўлимлар 2020 йил 13 апрелда бир ҳафта ичида 51 мингдан кўтарилиб энг юқори даражага етди.2020 йил Май ойининг охирида бу ҳафтасига 29000 дан камая бошлади, аммо 2020 йил Сентябр ойининг ўрталарига келиб, бир ҳафта ичида ўлим ҳолати яна 37000 атрофида ўсди. Дунёда содир бўлган ўлим ҳолатларнинг 50 фоизи Америка ва 53 фоизини COVID-19 га тегишли бўлган барча ўлимларни ташкил қилади.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling