27-мавзу. Ёруғликни квант назарияси. Режа
Download 226.5 Kb.
|
27.Ёруғликни квант назарияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Равшанли температура. Равшанли температура Т
- Назорат саволлари.
Рангли температура.
Рангли температура Вин қонуни асосида аниқланади. Кулранг жисмлар(ёки хусусиятлари бўйича уларга яқин бўлган жисмлар) энергетик ёритилганининг зичлиги доимий коэффициент(монохроматик ютилиш коэффициенти) аниқлигида абсолют қора жисмни энергетик ёритилганлигини спектрал зичлигига пропорционалдир. Демак, кулранг жисм спектридаги энергияни тақсимланиши, шу температурадаги абсолют қора жисм спектридаги тақсимланишидай бўлади. Рангли температурани ифодаси жисмни ҳақиқий температураси билан мос тушади: Тр = b / λmax Одатда рангли температурани аниқлаш учун қуйидаги тўлқин узунликлари танлаб олинади: λ1=655 нм (қизил ранг), λ2= 470 нм (яшил-ҳаво ранг). Равшанли температура. Равшанли температура Трав – абсолют қора жисм температураси бўлиб, бунда, маълум бир тўлқин узунлиги учун унинг энергетик ёритилганлигини спектрал зичлиги текширилаётган жисмни энергетик ёритилганлигининг спектрал зичлигига тенг. Равшанли температурани аниқлаш, текширилаётган жисмни нурланишига Кирхгоф қонунини қўлланилишига асосланган. Қора бўлмаган жисм учун энергетик ёритилганлигини спектрал зичлиги маълум бир температурада ҳар доим абсолют қора жисмникига нисбатан кичик бўлганлиги учун жисмнинг ҳаққоний температураси ҳам ҳар доим равшанлик температурасига нисбатан катта бўлади. Назорат саволлари. 1.Квант энергияси қандай катталикка боғлиқ. 2.Планк формуласини ёзинг ва тушунтириб беринг. 3. Фотоэффект деб нимага айтилади. У қандай жисмларда кузатилади. 4. Ташқи фотоэффектга таъриф беринг. 5. Қандай ҳодиса ички фотоэффект дейилади. 6. Ташқи фотоэффектнинг тажрибавий қурилмасининг схемасини чизиб, уни тушунтириб беринг. 7. Волт-ампер характеристика деганда нимани тушунасиз. 8.Фотоэффектни нечта қонуни мавжуд. Уларни таърифлаб беринг. 9. Фотоэффектни квант назариясининг асоси нимадан иборат. 10. Фотоэффет учун Эйнштейн тенгламасини ёзинг ва уни тушунтириб беринг. 11.Фотоннинг асосий хоссалари нимадан иборат. 12. Комптон эффекти деб нимага айтилади. 13.Комптонни сочилиши қандай қонуниятларга бўйсинади. 14. Оптик пирометрия усули нимага асоланган. 15. Оптик пирометрларнинг нечта туруғини биласиз. Уларни санаб беринг. 16. Оптик пирометрия деб нимага айтилади. 17. Радиацияли температура бу қандай температура. 18. Рангли температура деганда нимани тушунасиз. 19. Равшанли температура деганда нимани тушунасиз. Download 226.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling