28-мавзуТехник кўрсатиш даврийлигини аниқлаш. 2-соат Режа
Download 0.49 Mb.
|
28-maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- 27.1. Техник хизмат кўрсатишнинг турлари, вақти ва мазмуни
28-мавзуТехник кўрсатиш даврийлигини аниқлаш. 2-соат Режа: 27.1. Техник хизмат кўрсатишнинг турлари, вақти ва мазмуни. Таянч иборалар: чиниқтириш, солиштирма босим, юзаларнинг нисбий силжиш тезликлари,техник хизмат кўрсатиш турлари, стратегияси, техник ташхис, ташхислаш усуллари, турлари ва технологияси, ривожлантириш истиқболлари 27.2. Техник сервисни ривожлантириш истиқболлари. 27.1. Техник хизмат кўрсатишнинг турлари, вақти ва мазмуни Барча янги ва таъмирланган машиналар чиниқтирилади. Чиниқтиришнинг вазифаси деталларни ейилишига, кам вақт ва энергия сарфланишини таъминланган ҳолда ишқаланувчи юзаларнинг сифатли бўлишига эришишдан иборат. Чиниқтирилмаган ишқаланувчи юзаларда йўналишлари ҳар хил бўлган нотекисликлар учрайди. Чиниқтиришда нотекисликлар ўзгаради ва сиртлари силиқланади, шунда микронотекисликлар ишқаланувчи юзаларнинг ҳаракат йўналишига мослашади. Чиниқтириш натижалари учта омилга: солиштирма босим, юзаларнинг нисбий силжиш тезликлари ва ушбу юклама ҳамда тезликда чиниқтиришнинг давом этиш вақтига боғлиқ. Бу омилларнинг мажмуи чиниқтириш режими деб аталади. Солиштирма босим қанчалик катта бўлса, ишқаланувчи юзалар бир-бирига урилганда ва ишқаланганда шунча катта металл қириндилари ажралиб чиқади, металлнинг пластик силжиши ҳам шунча катта бўлади. Шунинг учун чиниқтиришни мумкин қадар энг кам солиштирма босимлардан бошлаш керак. Нотекисликлар силлиқлана борган сари ва уларнинг йўналиши ўзгарганда солиштирма босим катталаштирилади, лекин бунда юзалар едирилмаслиги лозим. Ҳар бир турдаги машиналар (трактор, комбайнлар ва бошқалар) ни ишлатишга оид йўриқномаларда уларни чиниқтириш режими кўрсатилади.Машиналар ишлаб чиқарилган корханада ва улардан фойдаланиш жараёнидан олдин чиниқтириш жараёнини ўтказиш зарур. Мавжуд қишлоқ хўжалиги техникалари, жаҳон стандартлари талабига мослаштирилаётган заводларимизда ишлаб чиқарилаёгганлиги ҳамда ривожланган давлатлардан импорт қилинаётгани боис улардан фойдаланишни ташкил этиш на бошқа техникаларни импорт килаётган хориж заводлари тартиблари асосида олиб борилади. Техник хизмат кўрсатиш ишлари мажбурий характерга эга бўлиб, техникадан фойдаланиш даври давомида вақти-вақти билан бажарилади ва уларнинг куйидаги турлари мавжуд (4.1-расм): хар сменада техник хизмат кўрсатиш(СТХК), яъни кундалик техник каров (ТҚ); тартибли (1-техник хизмат кўрсатиш (ТХК-1), 2-техник хизмат кўрсатиш (ТХК-2); 3- техник хизмат кўрсатиш (ТХК- 3) ёки регламентли (50, 250, 500, 2000 мото-соат) техник хизмат кўрсатиш; мавсумий техник хизмат кўрсатиш (МТХК); узоқ муддатли саклашга тайёрлашда, саклаш даврида ва саклашдан чиқаришдаги техник хизмат кўрсатишлар; яиги техникани чиниктириш давридаги техник хизмат кўрсатиш; махсус шароитларда фойдаланилганда техник хизмат кўрсатиш (МШТХК). Ҳар сменадаги техник хизмат кўрсатиш, яъни, техник каров трактор оператори томонидан амалга оширилади, машинани ишга тайёрлаш ва смена давомида унинг ишга ярокли холатини таъминлаш максадида ўтказилади. Тартибли ёки регламентли техник хизмат кўрсатишлар даврийлиги ва мазмуни ҳар хил турдаги ва маркадаги техникалар учун турлича бўлиши мумкин. Юқори тартибли техник хизмат кўрсатиш ишларининг рўйхати, одатда, олдинги техник хизмат кўрсатишни ҳам ўз ичига олади. Мавсумий техник хизмат кўрсатишни бир йилда икки марта: баҳорги-ёзги ва кузги-қишқи шароитларда ишлатишга ўтиш даврларида ўтказилади. Махсус шароитларда фойдаланилганда техник хизмат кўрсатиш - хаво жуда чангланган, жуда иссиқ ёки совук муҳитда, тошлоқ ерлар ва бошка шароитларда ишлатиладиган техникалар учун кўзда тутилади. Саклаш жараёнида техникаларга техник хизмат кўрсатиш ишларининг асосий мазмуни металл сиртларни занглашдан, резинотехник буюмларни эскиришдан химоялаш, тутиб турувчи ва таянч деталларнинг деформацияланишига йўл кўймаслик каби тадбирлардан иборат бўлади. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling