280 тижорат банклари фаолиятини мижоз нуқтаи назаридан баҳолаш
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хулоса ва таклифлар.
БАНК
ИШИ Иқтисодиёт ва таълим, 2021 йил, 6-сон 286 2-жадвал Статистик аҳамиятлилигини текшириш[19] Ҳар бир яширин ўзгарувчида Cronbach Alpha>0,8 бўлганда натижаларни ижобий баҳо- лаш мумкин ҳисобланди. Ушбу тест натижала- ридан маълум бўлмоқдаки, анкета сўровлари натижаларини модел учун қабул қилиш мум- кин. Кейинги тест вариация коэффициенти ҳисобланиб AVE (Average Variance Extracted), ҳар бир яширин ўзгарувчиларнинг умумийга нис- батан оғиш даражасини акс эттиради ва 0,5 коэффициентдан катта қийматларни қабул қилган ҳолда модел ишончли ҳисобланади. Бизнинг мисолимизда барча яширин ўзгарувчи- лар учун ушбу қийматлар 0,5 коэффициентдан юқори натижалар берган. Composite Reliability бўйича олинган коэф- фициентларнинг қийматлари ҳар бир яширин ўзгарувчилар бўйича 0,8 дан катта бўлгандаги- на модел натижалари ишончлилиги ортади. Ушбу коэффициент ҳар бир мустақил ўзгарувчи- лар бўйича умумий ўртача фақрлар билан яши- рин ўзгарувчига бириктирилган мустақил ўзга- рувчиларнинг фақрлари ўртасидаги тафовут- ларни акс эттиради. Олинган маделда ушбу кўрчаткичлар барча яширин ўзгарувчилар учун аҳамиятли қийматларни қабул қилган. Хулоса ва таклифлар. Ўзбекистон тижо- рат банклари амалиётида тижорат банклари фаолияти самарадорлигини баҳолашда банк- нинг молиявий барқарорлигини таъминловчи ва самарали бошқариш тизимини тахлил қи- лишга асосланган усуллар кенг тарқалган. Ти- жорат банкларининг мавжуд ҳолатидан келиб чиққанда банк фаолияти самарадорлигини ми- жоз нуқтаи назаридан баҳолаш бўйича услубий ёндашувларни ишлаб чиқиш мухим ҳисоблана- ди. Таклиф этилган тижорат банклари фаолия- тини мижоз нуқтаи назаридан ишон, муаммо- сини ҳал қилиш, коммуникация ва ўзаро муно- сабатлар омиллари асосида PSL алгоритмига асосланган баҳолаш усули мижозга йўналтирил- ган маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш имконини беради. “Ипотека банк” АТИБнинг мижозлар билан муносбатлар ҳолатини самарали ташкил этишга пластик карталар билан бўладиган ама- лиёт 0,275 коэффициентга, кредитлар билан хизматлари 0,286 коэффициентга, интернет банкинг тизими 0,284 коэффициентга ошириш- ни таъминласа, депозитария билан боғлиқ хиз- матлар -0,020 коэффициентга, мобил банкинг тизими эса -0,092 коэффициентга пасайтириши аниқланди. “Ипотека банк” АТИБнинг хар бир банк хизматларини бўйича мижозлар билан му- носбатлар даражасини баҳолаш натижаларига кўра депозитария билан ишалш, интернет бан- кинг ва банк тақдим этган янги хизмат турлари тўғрисида ахборотлар етказиш холати яхши йўлга қўйилмаган. Балансланган кўрсаткичлар тизими кон- цепцияси асосида тижорат банкларининг стра- тегик мақсадларини белгилаш мақсадида так- лиф этилган баҳолаш усулидан фойдаланиш, ҳар бир банк хизматлари учун муаммоларни аниқлаш имкониятини беради. Ушбу ҳолатлар- дан келиб чиқиб тижорат банкларида “онлайн банк стратегия харитаси” шакллантирилади. Ушбу баҳолаш мутодологияси асосида шакл- лантирилган стратегия тижорат банклари учун маркетингнинг замонавий концепцияси ҳисоб- ланган “иcтеъмолчиларга йўналтирилган” кон- цепция доирасида ишлашга ўтишни таъмин- лашда ёрдам беради. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling