2amaliy mashgulot органик бирикма молекуласидаги атомларнинг ўзаро таъсири


Download 483.3 Kb.
bet1/6
Sana29.12.2022
Hajmi483.3 Kb.
#1071586
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-amaliy mashg\'ulot OK 2 kurs


2amaliy mashgulot

ОРГАНИК БИРИКМА МОЛЕКУЛАСИДАГИ
АТОМЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ.

Маълумки органик бирикма молекуласидаги атомлар бир-бирига таъсир к+рсатиб туради ва шу туфайли органик бирикманинг хоссалари шаклланади. Атомлар бир-бирига бевосита бириккан ҳолда ёки узоқдан, маълум масофадан туриб (бевосита бирикмаган ҳолда) таъсир кўрсатиши мумкин. Бу таъсир асосан 2 хил бўлади. 1) Индикцион таъсир ва 2) Мезомер таъсир.


Индукцион таъсир ва унинг хос хусусиятлари. Органик бирикмада углерод атоми (ёки бошқа атом) электроманфийлиги ундан фарқ қиладиган атом томон силжийди. Бунинг натижасида атомлар қисман қутбланади, бу эса ўз навбатида қўшни боғ электронларининг силжишига ва атомларнинг қутбланишига сабаб бўлади. Таъсирнинг оддий (-боғлар) боғларнинг кетма-кет қутбланиши орқали узатилиши индукцион таъсир деб аталади. Индукцион таъсир J ҳарфи билан белгиланади ва ўз йўналишига кўра мусбат (+J) ва манфий (-J) бўлиши мумкин. Масалан:





Cl-атомининг –J таъсири

кислород анионининг +J таъсири

Бунда қисман ҳосил бўлган зарядлар таъсир кўрсатаётган атомдан узоқлашган сари камайиб боради, яъни +>’+>’’+ ёки ->’->’’-.
Индукцион таъсир натижасида боғ ёки молекула қутбланиб диполь моментга эга бўлиб қолади. Таъсир қилувчи атом ўзига электронларни тортса унинг таъсири манфий (-J), электронларни ўзидан итарса мусбат (+J) бўлади. Водород атомининг таъсири шартли равишда 0 деб олинади. Индукцион таъсирнинг йўналиши -боғ бўйлаб чизилган стрелка билан кўрсатилади.
Индукцион таъсирнинг ўзига хос хусусиятлари +уйидагилардан иборат:
1. Индукцион таъсирнинг кучи таъсир кўрсатаётган атом ёки атомлар гуруҳининг заряди ортиши билан ортади. Ион шаклидаги атом ёки атомлар гуруҳи кучли ва узоқ масофага таъсир кўрсатади.

2. Таъсир кўрсатувчи атомнинг электроманфийлиги қанча кучли бўлса, унинг манфий индукцион таъсири -J шунча катта бўлади.

3. Барча тўйинмаган гуруҳлар -J манфий индукцион таъсир кўрсатади ва у гуруҳнинг тўйинмаганлик даражаси ортиши билан кучаяди.

Download 483.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling