3 – Маъруза: Бирламчи ва иккиламчи электр таъминот манбалари
Download 0.92 Mb.
|
3-МАЪРУЗА.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўлқинлар энергияси
- Геотермал энергия
- Шамол энергияси
- Қуёш энергияси
Сув энергияси. Гидроэлектростансиялар (ГЭС) – гидротехник иншоотлар ва энергетик жиҳозлар мажмуасидан иборат бўлиб, уларнинг ёрдамида сув оқими энергияси электроенергия айлантириб берилади. ГЭСларни куриш натижасида ҳам атроф муҳитга зарар этказилади: дарёлар оқими тўсилиши билан уларнинг ўзани ўзгариб кетади, жуда катта майдон сув остида қолади, флора ва фаунага катта зарар этказилади. Иссиқлик энергетикасига қараганда сув оқими энергиясининг асосий хусусиятларидан бири, унинг қайталаниб туришидир. Катта босимли ГЭС ГЭСларнинг яна бир тури, насос ва турбиналар бир-бирига жойлаштирилиб ишлатиладиган гидроаккумуляцион ГЭСлардир. Бундай ГЭСларнинг юқори бефи сув омбори ёки дарё бўлиши мумкин.Юқори беф сифатида юқорида жойлашган кўл (оқмайдиган) ёки махсус сунъий қурилган кичик сув омбори бўлиши мумкин. Тўлқинлар энергияси. Тўлқинлар энергияси икки турга бўлинади: тўлқинлар энергияси ва сув сатҳининг кўтарилиб-тушиш энергияси. Океан ва денгизлардаги тўлқинлар энергиясидан фойдаланиш, К.Е.Сиалковский томонидан 1935 йилда таклиф қилинган. 1985 йилда дунёда биринчи марта Норвегияда 850 кВт қувватли тўлқинлар электростансияси ишга туширилган. Ҳозирги кунда дунёдаги барча тўлқинлар электро-стансиялари ишглаб чиқарадиган қувват, дунёда ишлаб чиқариладиган қувватнинг 1 % ни ташкил қилади. Кам қувват ишлаб чиқарилишининг асосий сабаби, унинг жуда қимматлигидир. Қуёш, эр ва ойнинг бир чизиқда туриб қолган вақтида океан ва денгизлардаги сув сатҳлари кўтарилиб тушади. Мана шу табиатда содир бўладиган жараёндан фойдаланиб ҳам электроэнергия ишлаб чиқариш мумкин. Бунинг учун денгизнинг бирор қўлтиғи тўғон билан беркитилади. Сув сатҳи кўтарилганда, тўғон танасига жойлаштирилган гидроагрегатлардан сув қўлтиққа ўтади ва маълум миқдорда электроенергия ишлаб чиқарилади. Денгиздаги сув сатҳи тушганда қўлтиқдаги сув денгизга гидроагрегатлардан ўтказилади ва яна маълум миқдорда электроэнергия ишлаб чиқарилади. Шундай қилиб сикл такрорланайверади.
- ҳаракат қилувчи қисмларнинг йўқлиги; - ишлаш муддати 100 йилдан ортиқлиги; - эксплуатация қилишнинг соддалиги, қуёш радиациясидан самарали фойдаланиш мумкинлиги. Аммо бу усулда энергия ишлаб чиқариш анъанавий энергия ишлаб чиқаришдан 75 мартадан кўпроқ қимматроқдир. Шунинг учун ҳозирги вақтда арзонроқ электр энергия ишлаб чиқарувчи қурилмалар устида иш олиб борилмоқда. Масалан, кремний ўрнига арсенир гелий қўлланилмоқда. Шамол генератор қурилмаси ва электростанцияси Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling