3- Mavzu:Tirik organizmlarning kimyoviy tarkibini o‘rganishning muhim masalalari
Нуклеинкислоталар тўғрисида тушунча.
Нуклеин кислоталар тирик организмнинг ривожланишида энг муҳим рол ўйнайдиган органик бирикмалар қаторига киради. Улар юқори молекулали бирикмалар бўлиб маълум элементар таркибга эгадирлар. Гидролизланганда пурин ва пиримидин азот асослари, пентоза углеводи ва фосфат кислота қолдиғига парчаланади. Элементлар таркибини асосини С, Н, О, Р, Н ташкил қилади шулардан фосфор 8-10% бўлса, азот 15-16% ни ташкил қилади.1
Нуклеин кислоталар биринчи бўлиб швейцариялик олим Ф.Мишер томонидан 1869 йилда ихтиро қилинган. Бу кислоталарни хужайра ядросидан ажратиб олинганлиги учун (nuklеus– ядро) нуклеин кислота деб номланган. 19-аср охирига келиб Алтман ҳайвон тўқималаридан ажратиб олган. 1936 йилда рус олими Белозерский ўз шогирдлари ёрдамида ўсимлик таркибидан ажратиб олган.
Нуклеин кислоталар 2 турга бўлинади, яъни ДНК ва РНК. ДНК таркибида дезоксирибоза углевод компоненти тутса, РНК эса рибоза тутади.
Нуклеин кислоталар ирсий белгиларни наслдан-наслга ўтказишда иштирок этадилар.
Улар ўсимлик организмининг таркибида асосан ўсаётган поя ва баргларида, уруғларида кўп учрайдилар. Масалан кўкнори уруғида 4,6-6,2%, буғдой донида 7,4% ғўза чигитида 2,6-3,2%, поя ва баргларида эса 0,1-1% гача миқдорда аниқланилган.
Нуклеин кислоталарни ажратиб олишда нуклеин кислотаси билан оқсил ўртасидаги боғни узиш керак бўлади. Бунинг учун ўсимлик ёки ҳайвон тўкималарини тузнинг кучли эритмаси яъни 10% NaCl ёрдамида бир соат давомида сув ҳаммомида қиздириш усулида амалга оширилади. Ҳозирги кунда кенг қўлланиладиган усуллардан бири фенол усулидир. Бу усул оқсилларни денатурацияга учратиб чўктириш асосида олиб борилади. Оқсиллар фенол қисми билан чўкмага тушадилар, нуклеин кислоталар эса сувли қисмга ўтади. Сўнгра нуклеин кислоталар спирт ёрдамида чўктириб олинади.2
Нуклеин кислоталарнинг кимёвий тузилиши.
Хлорли кислота ёрдамида нуклеин кислоталар қиздирилганда структура бирликларига парчаланади. Улар пурин ва пиримидин азот асослари, углевод компонентлари рибоза ва дезоксирибоза ҳамда фосфат кислота қолдиғидан иборат бўлади.
Пурин азот асослари. Нуклеин кислоталар таркибида икки хил пурин азот асослари,яъни аденин ва гуамин учрайдилар. Пурин азот асосининг формуласи қуйидагича ёзилади.
CH
N C N
HC C CH
N NH
|
NH2
N C N
CH
HC C
N NH
|
OH
N C N
СH
C CH
N NH
|
Пурин аденин гуанин
( 6 - аминопурин) ( - амино-в-окисипурин)
Пурин азот осаси пиримидин ва имидазол халқаларидан ташқил топади. Аденин молекуласида 6-углеводород атоми ўринга NH2 – гурух бирикади ва гуанинда эса, 4 – углерод атомидаги водород ўрнини амин (NH2) гурух хамда 6 – углерод атомида гидроксил (ОН) гуруҳ бирикишидан ҳосил бўлади. Аденинни 6 - аминопурин ва гуанинни 4 -амино-6 оксипурин деб ҳам номланади.
Пиримидин азот асослари. Пиримидин азот асослари пиримидин гетеро - циклик бирикмасининг ҳосилалари ҳисобланади. Унинг молекуласи 4 та атом углерод, икки атом азот ва тўрт атом водороддан ташкил топади.
Пиримидиннинг структура
формуласи.
Нуклеин кислоталар таркибида пиримидин азот асосларининг қуйидаги ҳосилалари топилган. Цитозин, урацил, тимин, - с-метил цитозин.
NН2
C
N CH
HO- C CH
N
цитозин
|
OН
C
N CH
HO- C CH
N
урацил
|
Н
C
N C-CH3
HO- C CH
N
тимин
|
Do'stlaringiz bilan baham: |