75
Позитивизм – замонавий фалсафий йўналиш, асосини фалсафасини мустаҳкам
илмий асосга қуришга уриниш ташкил қилади. Позитивизм фалсафий фикрнинг
йўналиши сифатида 19-асрнинг 30-40 –йилларида пайдо бўлди, катта эволюцияни
босиб ўтди (махизм, непозитивизм, постпозитивизм ва ҳоказо). Ҳозирги кунда
кенг тарқалган. Позитивизм асосчиси француз олими, Сен-Симоннинг ўқувчиси
Огюст Конт (1798-1857) саналади. Позитивизм пайдо бўлиши ва ривожланишига
Жон Милль (1806-1873) ва Герберт Спенсер (1820-1903) катта ҳисса қўшган.
Огюст Конт фалсафаси
Позитив (илмий) билим – фалсафа асоси
сифатида (ҳам материализм ва ҳам
идеализмдан воз кечиш)
Фалсафий билим мутлоқ аниқ ва ишончли бўлиши керак;
Бунга етишиш учун фалсафа билишда илмий методни
қўллаши ва бошқа фанларнинг ютуқларига таяниши керак;
Фалсафада илмий билимни олишнинг асосий йўли –
эмпирик кузатиш;
Фалсафа фақатгина далилларни тадқиқ қилиши керак,
уларнинг сабаби, оламнинг ички моҳияти ва бошқа
фандан узоқ муаммоларни эмас;
Фалсафа тадқиқотларда қадриятлардан йўналишидан
ва баҳоловчи характердан озод бўлиши керак;
Фалсафа “фанлар маликаси”, юқори фан, алоҳида
умумназарий дунѐқараш бўлишга интилмаслиги керак;
У айнан илмий (бошқача эмас) воситалар арсеналига
асосланувчи аниқ фан бўлиши ва бошқа фанлар
ичида ўз ўрнини эгаллаши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: