3
Э.Торричелли ҳаво босими мавжудлигини
экспериментал йўл билан аниқлади,
симобли барометр ва ҳаво насосини
ихтиро қилди. И.Ньютон механиканинг
асосий қонунларини, шу жумладан бутун
олам тортишиш қонунини таърифлади.
Р.Бойль кимѐда механикани қўллади,
кимѐвий элемент
тушунчасини ишлаб
чиқди. Инглиз физиги У.Гильберт магнит
хоссаларини ва унинг амалда қўллани-
лишини ўрганди. В.Гарвей қон айла-
нишини кашф этди ва унинг ролини
эмпирик усулда тадқиқ этди. Р.Декарт
ва Г.Лейбниц математика,
механика,
физика ва физиологиянинг ривож-
ланишига улкан ҳисса қўшди. Иж-
тимоий фанларда табиий ҳуқуқ
назарияси ишлаб чиқилди (Англияда
Т.Гоббс, Голландияда Г.Гроций).
4
ЯНГИ ДАВР ҒАРБ ВА ШАРҚ ФАЛСАФАСИНИНГ
АСОСИЙ МУАММОЛАРИ
Янги давр,
аввало XVII
аср фалсафасида онто-
логия, яъни борлиқ ва
субстанция ҳақидаги таъ-
лимотга катта эътибор
берилади (айниқса ҳара-
кат,
макон ва замон
тўғрисида сўз
юритилганда).
Фан ва фалсафанинг
вазифаси – инсоннинг
табиат устидан ҳукмрон-
лигини кучайтиришга, ин-
сон соғлиғи ва гўзаллигига
кўмаклашиш ҳодисалар-
нинг сабабларини, улар-
нинг муҳим кучларини
ўрганиш зарурлиги анг-
лаб етилишига олиб
келган. Шу сабабли субс-
танция ва унинг хосса-
лари муаммолари Янги
даврнинг деярли барча
файласуфларини
қизиқтирган.