18
Джон Локк (1632-1704) Бэкон ва Гоббснинг кўплаб фалсафий ғояларини
ривожлантирди, бир нечта ўз назарияларини илгари сурди, инглиз
фалсафасида эмпирик ва материалистик анъанани давом эттирди
Джон .Локк фалсафасининг асосий қоидалари
-
Дунѐ моддийдир;
-
Билиш асосида фақат тажриба ѐтади ва инсон онгида бунгача ҳисларда
бўлмаган ҳеч нарса йўқ;
-
Онг – бутун умр давомида тажриба билан тўлдириладиган бўш хона
(empty cabinet
), бунда Локкнинг онг тажриба ѐзиладиган “тоза тахта”
tabula rasa
ҳақидаги бутун дунѐга машҳур иборасини келтириш ўринли;
-
Тажриба манбаси сифатида ташқи дунѐ кўрилади;
-
Фалсафанинг мақсади – инсонга ўз фаолияти давомида муваффақиятга
эришишига ѐрдам бериш;
-
Инсоннинг идеали – ўз таълим даражасини ошириб борадиган ва
ўз касбида яхши натижаларга эришадиган хотиржам, қонунга итоатли,
тартибли инсон;
-
Давлат идеали – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи (шу жумладан,
суд) ва федератив (ташқи сиѐсат) бўлиниши асосида қурилган давлат;
Do'stlaringiz bilan baham: