«Асалари йўли» - Бэконнинг фикрича билишнинг энг мукаммал йўли. Файласуф-тадқиқотчи уни
қўллаб, «ўргимчак йўли» ва «чумоли йўли»нинг барча афзалликларини олади ва айни вақтда унинг
камчиликларидан ҳалос бўлади. «Асалари йўли»га мувофиқ, барча далилларни йиғиш, уларни
умумлаштириш (муаммога ташқи томондан назар солиш) ва тафаккур имкониятларидан фойдаланиб
муаммонинг ичига кириб бориш, унинг моҳиятини англаш. Шундай қилиб, Бэконга мувофиқ, энг яхши
йўл эмпиризм бўлиб, индукцияга асосланади (далилларни йиғиш ва умумлаштириш, тажриба
орттириш) ҳамда нарса ва ҳодисаларнинг ички моҳиятини тафаккур орқали англаб етишнинг
рационалистик усулларидан фойдаланади.
12
(
Идоллар (унсур) - инсонга (инсониятга) ҳақиқий билимга
эришишга тўсқинлик қиладилар
Инсоннинг туғма янглишиши, унинг
мазмуни билишнинг табиатини инсоннинг
шахсий табиати билан аралаштирилиб
юборилишидадир.
Уруғ
унсури
–
инсон
(аждодлари)
маданияти орқали билишнинг кечиши, яъни
инсон билишни умуминсоний маданият
доирасида олиб боради ва бу якуний
натижага ўз салбий таъсирини кўрсатади,
билимнинг ҳақиқийлигини пасайтиради.
Ғор руҳлари – муайян инсон (билувчи
субъект) шахсиятининг билиш жараѐнига
таъсир этиши. Натижада инсон шахсияти
(унинг қарашлари, янглишишлари – «ғор»)
билишнинг якуний натижасида акс этади.
Орттирилган янглишишлар
Майдон
унсури
–
нутқ,
тушуниш
аппаратини:
сўзлар,
иборалар,
тушунчаларни ноаниқ қўллаш.
Театр унсури – мавжуд фалсафанинг
билиш жараѐнига таъсири. Кўпинча билиш
жараѐнида эски фалсафа янги услубни
қўллашга тўсқинлик қилади, билишни ҳар
доим ҳам тўғри йўналишга бошламайди
(мисол учун, ўрта асрларда схоластиканинг
билишга таъсири). Шунингдек,
лаганбардорлар, иккиюзламачилар,
сафсатабозлар фаолияти.
13
Do'stlaringiz bilan baham: |