3 – Мавзу Янги ва энг янги давр фалсафаси


Гоббснинг фалсафий тадқиқотларининг


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/53
Sana07.04.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1339441
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   53
Bog'liq
ep8qlHRm88DyJTWi6NSU1RnbEAjlz6AHg0wM4WWD

Гоббснинг фалсафий тадқиқотларининг 
предмети
Гносеология (билиш ҳақидаги таълимот); Гоббс билиш услуби сифатида бир вақтнинг ўзида ҳам индукция 
ва ҳам дедукциядан фойдаланиш керак деб билган. Инсоннинг билиши асосан ҳиссий сезишдан келиб 
чиқади. Ҳиссий билиш – бу сезги аъзолари (кўз, қулоқ ва х.к.) ташқи оламдан сигналларни қабул қилиши ва 
уларнинг кейинги таҳлилидир. Бу сигналларни Т. Гоббс «белгилар» деб атаган.
Белгиларнинг таснифланиши
товушлар – ҳайвонлар томонидан ўз ҳатти-ҳаракатлари ва ниятларини ифодалаш
учун йўлланадиган овозлар (қушларнинг сайраши, йиртқичларнинг ўкириши,
миѐвлаши ва х.к.).
аломатлар – инсон томонидан мулоқат учун ўйлаб топилган ҳар хил белгилар;
табиий белгилар – табиат «аломатлари» (момақалдироқ, чақмоқ, булутлар ва 
х.к.);
ихтиѐрий коммуникатив белгилар – турли тилларнинг сўзлари;
«аломат» сифатидаги белгилар – кўпчиликка тушунарли бўлмаган, махсус 
«кодланган» нутқ (илмий тил, диний тил, жаргон ва х.к.);
белгилар белгиси – номлар номи – универсаллар (умумий тушунчалар).


16
Гоббснинг ижтимоий-фалсафий қарашлари 
Жамият ва давлат муаммосиГоббснинг фикрича фалсафада асосийдир, чунки 
фалсафанинг мақсади инсонга унинг фаолиятида амалий натижаларга эришишга 
кўмаклашишдир, инсон эса жамиятда ва муайян давлатда яшаб, фаолият юритади.
Жамият ва давлат назарияси 1651 йил Кромвель диктатураси даврида нашр 
этилган «Левиафан» («Маҳлуқ») фалсафий асарида келтирилган.
инсон табиати аввалбошдан ѐвуздир;
инсон фаолиятини ҳаракатлантирувчи куч шахсий манфаат ва эгоистик хиссиѐтлар, эҳтиѐжлар, аффектлардир;
кўрсатилган сифатлар ҳар бир инсоннинг барча нарсага бўлган ҳуқуқини англаб олишга олиб келади;
ҳар бир инсоннинг барча нарсага бўлган ҳуқуқи ва бошқаларнинг манфаатларини эътиборга олмаслик 
«ҳамманинг устидан барча ҳам ҳуқуққа эга эмас» фикрига олиб келади, унда ғолиб бўлиш мумкин эмас ва у 
инсонларнинг биргаликдаги ҳаѐтини мумкин бўлмаган ҳолатга ва иқтисодий тараққиѐтга эришиб бўлмаслигига 
олиб келади;
инсонлар биргаликда яшаб қолишлари учун умумий шартнома тузишади (ўзаро шартномада ўз хоҳишларини 
ва ҳамманинг барча нарсага бўлган ҳуқуқини чеклашади);
«ҳамманинг ҳаммага қарши уруши»ни олдини олиш, ашаддий эгоизмни бостириш, жамият ва давлат ҳаѐтини 
тартибга солиш мақсадида, умумий институт (механизм) вужудга келади;
ўзининг ўта мураккаб функцияларини самарали амалга ошириш учун давлат қудратли бўлиши лозим;
давлат – мустаҳкам, кўпқиррали, қудратли маҳлуқ «Левиафан» бўлиб, ўзининг йўлида барча нарсани еб, йўқ 
қилиб боради, унга қаршилик қилиб бўлмайди, аммо бу жамиятда соғлом муҳитни яратиш, тартиб ва адолатни 
ўрнатиш муҳимдир. 


17

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling