3 – Мавзу Янги ва энг янги давр фалсафаси


Томас Гоббс (1588-1679) – Ф. Бэконнинг шогирди ва


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/53
Sana07.04.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1339441
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
ep8qlHRm88DyJTWi6NSU1RnbEAjlz6AHg0wM4WWD

Томас Гоббс (1588-1679) – Ф. Бэконнинг шогирди ва 
фалсафий анъаналари, қарашлари давомчиси
Фалсафий қарашлари
-
қатъий равишда теология ва схоластикани рад қилган;
- фалсафанинг мақсадини инсон фаолиятида амалий натижаларга эришиш, илмий-
техник тараққиѐтга кўмаклашишда кўрган;
- эмпиризм (тажрибавий билиш) ва рационализм (тафаккур ѐрдамидаги билиш)
ўртасидаги зиддиятда эмпиризм тарафдори бўлган; Декарт фалсафасини танқид
қилган;
- ашаддий материалист бўлган;
- асосий фалсафий муаммо деб жамият ва давлат масалаларини кўрган;
- давлат назариясини ишлаб чиққан;
- биринчи бўлиб, давлатнинг келиб чиқишида ижтимоий (ўзаро) шартнома асос
бўлганлиги тўғрисидаги ғояни илгари сурган.


14
ТОМАС ГОББС
Гоббс материяга бирдан-бир субстанция сифатида ѐндашган, барча ҳодисалар, 
нарсалар, жараѐнларни бу субстанциянинг намоѐн бўлиш шакллари деб ҳисоблаган.
Материя – абадий, жисмлар ва ҳодисалар – ўткинчи: улар вужудга келади ва йўқ бў-
лади. Фикрлашни материядан ажратиб бўлмайди, зеро материянинг ўзигина фикр-
лайди. Жисмсиз тана бўлмаганидек, жисмсиз субстанция ҳам бўлиши мумкин эмас.
Айнан материя барча ўзгаришлар субъекти ҳисобланади. 
Барча моддий жисмлар кўламлилик ва шакл билан тавсифланади. Уларни ўлчаш 
мумкин, чунки улар узунлик, кенглик ва баландликка эга. Ф.Бэкондан фарқли ўлароқ,
Гоббсда материя сифат кўрсаткичларига эга эмас: у материяни математик ва меха-
ник сифатида миқдор жиҳатидан ўрганади. Унда материя дунѐси ранг, ҳид, овоз каби
хоссалардан маҳрум. Т.Гоббс талқинида материя гўѐ геометрик тус олади ва сифат
жиҳатидан бир жинсли, рангсиз нарса тарзида, миқдорий катталикларнинг муайян 
тизими сифатида намоѐн бўлади. Ҳаракатни у фақат механик нуқтаи назардан тушу-
нади. Макон ва замон муаммоларини ўрганишга нисбатан Гоббс материалистик нуқтаи
назардан ѐндашади.


15

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling