3 – Мавзу Янги ва энг янги давр фалсафаси
Атеистик – моддиюнча йўналишдаги француз
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
ep8qlHRm88DyJTWi6NSU1RnbEAjlz6AHg0wM4WWD
Атеистик – моддиюнча йўналишдаги француз
файласуфлари фаолиятининг фалсафа ва умуман жамият учун аҳамияти Икки фалсафий йўналиш – моддиюнчилик ва идеализмни аниқ ажратиб бердилар (“Демокрит йўналиши” ва “Платон йўналиши”); Фалсафани кўплаб бидъатлардан халос этдилар; Материя – субстанциясига аниқрок таъриф бердилар; Билиш материянинг ўзини-ўзи инъикос этиш хоссаси эканлиги (ҳозирги пайтда кенг тарқалган) ғоясини илгари сурдилар; Тажрибагача бўлган, сезгилардан юқори (соф) билимни танқид қилдилар; Моддиюнча сенсуализм назариясига (билиш замирида ҳиссий сезгилар ѐтади) асос солдилар ва тарқатдилар; Барча алоҳида олинган нарсалар микрозарраларнинг турли комбинациялари эканлиги тўғрисидаги ғояни илгари сурдилар; Ҳаракат – ғайритабиий нарса эмас, материянинг хоссаси эканлигига эътибор қаратдилар; Ижтимоий адолат ғоясига асос солдилар; Буюк француз инқилобини ғоявий жиҳатдан тайѐрладилар. 40 Жан Мелье (1664-1729) касб бўйича руҳоний, кейинчалик ҳаѐти давомида Худо ва динни тамомила рад этишгача бориб етади (атеизм), файласуф. Ижтимоий-сиѐсий қарашлари учун Мельени кўпинча социалист-утопистлар сарасига киритадилар Фалсафасининг асосий жиҳатлари •Ғайритабиий ҳеч нарса (жумладан Худо ҳам) мавжуд эмас; •Материядан ажралган ғоялар мавжудлигига, руҳнинг ўлмаслигига ишонмайди; •Бутун дунѐ алоҳида субстанция – материядан иборат; •Материя барча нарсалар, барча мавжудотларнинг илу сабабчиси, у адабий, уни яратиб бўлмайди, аниқ мавжуд. Ўзининг хоссаси – ҳаракати туфайли доимий ўзгаришда ва ривожланишда; •Материя кичик зарралардан иборат, унинг комбинациясидан туфайли нарсалар ҳосил бўлади; •Билиш – материянинг ўзидаги материянинг инъикосидир; •Кўплаб билимларнинг манбаи сезгидир; •Ижтимоий антогонизмларнинг сабабини жисмоний меҳнатдан қутулмоқчи бўлган баъзи шахсларнинг “ѐвуз истаклари” туфайли вужудга келган хусусий мулкда кўрган; •Мутлоқ ҳокимиятни ағдариш, мавжуд ҳокимиятни ва хусусий мулкни йўқ қилиш тарафдори бўлган; •Келгуси жамиятнинг аъзоларини тенг ҳуқуқли, бирга яшаб, бирга ишлаб чиқариладиган, олган фойдаларини тенг тақсимлаб, ҳаѐт завқини сурадиган •Ўзаро дўст жамиятлар иттифоқи каби тасаввур қилган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling