Т = Ш . Мш . Тм.
Бунда : Т - товар обороти ҳажми ;
Ш - савдо шахобчаларининг ўртача сони ;
Мш- ҳар бир савдо шахобчасига тўғри келадиган
савдо майдони ;
Тм - бир кв. м. савдо майдонига тўғри келадиган
товар обороти ҳажми .
Товар обороти ўзгаришига савдо шахобчалари сони ўзгаришининг таъсирини аниқлаш учун қуйидаги формула тавсия қилинади :
Т ш = (Ш1 - Ш0 ) . Мш0 . Тм0
Чакана товар оборотининг битта савдо шахобчасига тўғри келадиган ўртача савдо майдони ўзгариши эвазига ўзгарганлигини аниқлаш учун қуйидаги формула тавсия қилинади :
Тмш = Ш1 . (Мш1 - Мш0) . Тм0 .
Чакана товар обороти ҳажмининг бир кв.м. савдо майдонига тўғри келадиган товар обороти эвазига ўзгаришини аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланишни тавсия қиламиз :
Ттм = Ш1 . Мш1 . (Тм1 - Тм0 )
Одатдагидек барча омиллар таъсири товар оборотининг умумий фарқига тенг бўлиши лозим :
Т = Тш Тмш Ттм
Юқорида келтирилган усулнинг амалиётда қўлланилишини аниқ маълумотларни қўллаб исботлаш мумкин (3.10-жадвал).
Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики чакана товар обороти ҳисобот йилида ўтган йилга нисбатан 1579,6 минг сўмга кўпайган. Бу ўзгаришга қуйидаги омиллар таъсир кўрсатган:
1. Савдо шахобчалари сонининг 2 тага кўпайганлиги товар обороти ҳажмини 388,2 минг сўмга (2 . 4,1 . 47,34 ) кўпайтирган.
3.10 - Жадвал
Товар оборотининг ўзгаришига савдо шахобчалари, уларнинг савдо майдони ва самарадорлигининг таъсирини фарқлаш усули билан аниқлаш ҳисоби.
Do'stlaringiz bilan baham: |