3. 1-Чизма. Иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган усуллар таснифи


Нисбий миқдорлардан фойдаланиш усули


Download 76.18 Kb.
bet8/22
Sana08.03.2023
Hajmi76.18 Kb.
#1251416
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22
Bog'liq
Tahlil usullari

3.3.5. Нисбий миқдорлардан фойдаланиш усули. Бу усул ҳам омилли таҳлилда кенг қўлланилади, чунки амалда мутлоқ рақамлар билан биргаликда нисбий миқдорларнинг қўлланилиши ҳам тез учраб турадилар.
Нисбий миқдордан фойдаланиш усулининг моҳияти натижага омиллар таъсирини аниқлашда уларнинг нисбий ўзгариши натижанинг нисбий ўзгаришидаги улушида ифодаланишидир. Масалан, ишлаб чиқариш корхонаси ялпи маҳсулоти ҳажми (М), ишчилар сони (И) ва уларнинг меҳнат унумдорлиги даражасига (МУ) боғлиқ. Бу қуйидаги формулада ифодаланди :
М = И х МУ
Нисбий кўрсаткичлардан фойдаланиш учун ушбу формуладаги натижа ва омилларнинг ўсиш суръатлари олинади. Ҳисоб-китобларда ана шу нисбий кўрсаткичлар иштирок этади. Масалан, ялпи маҳсулотнинг ишчилар сонининг ўзгариши эвазига ўзгарганлигини топиш учун ишчилар сонининг ўсиш суръатини (И) юзга кўпайтириб ялпи маҳсулотнинг ўсиш суръатига бўлинади (М) :
И . 100
Ми = ------------------
М
Натижага иккинчи омилнинг - меҳнат унумдорлигининг таъсирини (Мму) аниқлаш учун юздан шу чиққан натижа миқдори, яъни биринчи омилнинг натижага таъсири айрилади :
И . 100
Мму = 100 - -------------------
М
Одатдагидек икки омилнинг умумий таъсири натижа ўзгаришига тенг бўлиши керак. Бу ҳолда икки омил таъсири 100 га тенг бўлади.
Масалан, ялпи маҳсулот ҳисобот даврида 20 % га, ишчилар сони эса 4 % га ошди. Бу ҳолда ялпи маҳсулотнинг ишчилар сони эвазига ўзгарганлиги 20 % ни ташкил қилади :
4 . 100
(----------------)
20
Натижанинг меҳнат унумдорлиги эвазига ўзгарганлиги 80 % ни (100 - 20) ташкил қилади.
Бу усулни аниқ маълумотларни қўллаб қуйидаги жавдал мисолида ҳам кўриш мумкин (3.6-жадвал).


3.6 - Жадвал.
Нисбий миқдолардан фойдаланиш усулини
қўллаб натижага омиллар таъсирини ҳисоблаш.




Download 76.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling