Ф1
Рам = Р1 - (-------------)
Ак1 + Амо
Бунда ҳам барча омиллар таъсири натижанинг умумий фарқига тенг бўлиши керак:
Р = Рф Рак Рам
Ушбу боғланишни аниқ маълумотларни қўллаган ҳолда занжирли алмаштириш усулини қўллаб ечилишини кўриш мумкин (3.5-жадвал).
3.5 - Жадвал.
Рентабеллик даражасига фойда, асосий ва айланма
капиталлар ўзгаришининг таъсирини занжирли
алмаштириш усули билан аниқлаш йўллари.
Кўрсаткичлар
|
Ўтган
|
Ҳисо-
|
Занжирли алмаштиришлар
|
|
йилда
|
бот йи-
лида
|
1
|
2
|
3
|
1. Фойда, минг сўм
|
51,7
|
62,7
|
62,7
|
62,7
|
62,7
|
2. Асосий капитал-
нинг ўртача қийма-
ти, минг сўм
|
985,6
|
997,2
|
985,6
|
997,2
|
997,2
|
3. Айланма капитал-
нинг ўртача қийма-
ти , минг сўм
|
245,0
|
231,5
|
245,0
|
245,0
|
231,0
|
4. Рентабеллик дажаси, %
|
0,042
|
0,051
|
0,051
|
0,050
|
0,051
|
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, рентабеллик даражаси ҳисобот йилида 0,009 % га ошган ( 0,051 - 0,042) . Бу ўзгариш қуйидаги омиллар эвазига вужудга келган :
1. Фойда сўммасининг 11,0 минг сўмга (62,7 - 51,7) кўпайиши рентабеллик даражасини 0,009 % га (0,051 - 0,042) оширган.
2. Асосий капиталнинг ўртача қиймати ҳисобот даврида ўтган йилга нисбатан 11,2 минг сўмга ошган ( 997,2 - 985,6) . Аммо бу тегишли самара бермаган. Оқибатда рентабеллик даражаси 0,001 % га (0,050 - 0,051) камайган.
3. Айланма капиталнинг ўртача йиллик сўммаси таҳлил даврида 13,5 минг сўмга (231,5 -245,0) камайган. Бу ўз навбатида айланма капитал билан боғлиқ бœлган жуда кўп омиллар, хусусан харажатларнинг камайишига олиб келган. Оқибатда, рентабеллик даражаси 0,001 % га ошган (0,051 - 0,050) .
Барча омиллар таъсирида рентабеллик даражасининг умумий фақи келиб чиқади: 0,009 - 0,001 + 0,001 = + 0,009.
Шундай қилиб, таъкидлаш лозимки, хўжалик фаолиятини таҳлил қилишда занжирли алмаштириш усули кенг қўлланилади. Энг муҳими бу усул ҳам бошқа усуллар сингари ички имкониятларни (резервларни) аниқлашга ёрдам беради. Масалан, бизнинг охирги мисолимизда кўриниб турибдики корхонанинг рентабеллигини ошириш учун асосий капиталнинг самарадорлигини ошириш лозим экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |