3-Амалиёт иши. Adsp-bf561 сигнал процессорларида дастурлашни ўрганиш. Узлуксиз сигналларни вақт бўйича дискретлаш
Download 414.55 Kb.
|
1 2
Bog'liq3-Amaliyot sirtqilar uchun
- Bu sahifa navigatsiya:
- Aмалий ишни бажариш учун вазифа
- Услубий кўрсатмалар
3-Амалиёт иши. ADSP-BF561 СИГНАЛ ПРОЦЕССОРЛАРИДА ДАСТУРЛАШНИ ЎРГАНИШ. УЗЛУКСИЗ СИГНАЛЛАРНИ ВАҚТ БЎЙИЧА ДИСКРЕТЛАШ И шдан мақсад: Узлуксиз сигналларни тажриба асосида дискретлаш ва қайта тиклаш жараёнларини ўрганиш. 1. Расм. Лаборатория қурилмасини структуравий схемаси Aмалий ишни бажариш учун вазифа: Импулсли узатиш характеристика ёрдамида 1ПЧФ ва 2 ПЧФ ларни сигналлар ўтказиш полосасини аниқлаш. Мураккаб сигнални дискретлаш ва уни дискретлаш интервалини аниқлаш. Оний қийматлар ёрдамида сигнални қайта тиклаш. Услубий кўрсатмалар: Импулсли узатиш характеристикаси ёрдамида 1 ПЧФ ва 2 ПЧФ ларни сигналлар ўтказиш полосасини аниқлаш. 1.1. Компьютер хотирасига дастурни киритинг. Осциллографни созланг. Бунинг учун сигнал кучайтириш иккала каналда 0,8 В/1 катак ва сигнал ёйишини 0,25 мс/1 катак қилиб ўрнатинг. 1.2. Осциллограф экранида мураккаб сигнални кузатинг ва унинг осциллограммасини чизиб олинг. Бунинг учун "Источник сигналов" блокида жойлашган "Сложнўй сигнал" ёнидаги "Вкл" кнопкасини босинг. 1 каналга 2-назорат нуқтасини уланг. Ҳосил бўлган осциллограммани чизиб олинг. 1.3. Импульсли узатиш характеристика ёрдамида 1 ПЧФ ва 2 ПЧФ ларни минтақавий ўтказиш қобилиятини баҳолаш. Бунинг учун "Источник сигналов" блокида жойлашган "Дельта импульс" ва "Сигнал с частотой F2" ёзувлари ёнидаги "Вкл" кнопкасини босинг. 1 каналга 1-назорат нуқтани ва 2-каналга эса 6 назорат нуқталарини уланг. "Органў управления лабораторнўм макетом" блокида жойлашган "Подключить дельта импульс к ФНЧ2" ёзувлари ёнидаги "Да" кнопкасини босинг. Ҳосил бўлган осциллограммаларни чизиб олинг. Ҳосил бўлган осциллограммадан, масштабда Т давр ва t оралиқни ўлчанг. Иккала фильтрлар учун t оралиқни T/2 билан таққосланг ва фильтр ўтказиш полосаси кенглиги ҳақида ҳулоса қилинг. Агар t Т/2 бўлса, у холда фильтрнинг юқори ўтказиш частотаси f2, частотадан ошади. 2. Расм. 1 ПЧФ (2 ПЧФ) ни сигнал ўтказиш Полосасини баҳолаш. 1.4. 1 каналга 7 назорат нуқтасини уланг ва 1.3. банддагидек 2 ПЧФ ни сигнал ўтказиш полосасини баҳоланг. Мураккаб сигнални дискретлаш ва уни дискретлаш интервалини аниқлаш. 1 каналга 1-назорат нуқтани ва 2 каналга эса, 2 назорат нуқталарни уланг. "Источник сигналов" блокида жойлашган "Ген. имп. дискр." Ёзуви ёнидаги "Вкл" кнопкани босинг. Дискретизация частотасини 4000 Гц га ўрнатинг. Хосил бўлган осциллограммани чизиб олинг. Дискретланган сигнал осциллограммасини кузатинг ва чизиб олинг. Бунинг учун 1 каналга 2 назорат нуқтасини ва 2 каналга эса 4 назорат нуқталарни уланг. "Органў управления лабораторнўм макетом" блокида жойлашган "Подключить сложнўй сигнал" ва "Ген. имп. диск" к "Дискретизатору" ёзувлари ёнидаги "ДА" кнопкани босинг. Мураккаб ва дискретланган сигналларнинг осциллограммаларини чизиб олинг. Оний қийматлар ёрдамида сигнални қайта тиклаш. 2 каналга 6 назорат нуқтани уланг. "Органў управления лабораторнўм макетом" блокида жойлашган "Подключить дельта-импульс к ФНЧ1" ва "Подключить дельта-импульс к ФНЧ2" ёзуви ёнидаги "Нет" кнопкани босинг. Мураккаб ва қайта тикланган сигналлар осциллограммаларини чизиб олинг. (ПЧФ 1). 2 каналга 7 назорат нуқтасини уланг. Мураккаб ва қайта тикланган сигналларни осциллограммаларини чизиб олинг. (ПЧФ 2). 1 ПЧФ ва 2 ПЧФ лар ёрдамида қайта тикланган сигналлар сифатини таққосланг ва сигнални қайта тиклаш учун мос фильтрни танланг. Download 414.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling