3-амалий иш (6 соат) Мавзу
Download 1.77 Mb.
|
АТда АТ -6,7,8-а.иши- 6 соат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишдан мақсад
- Амалий иш режаси
- Машғулот учун зарур воситалар
- Ҳисоботга қўйиладиган талаблар
- Ишни бажариш технологияси: Бошланғич маълумотлар.
- Назорат саволлари
3-амалий иш (6 соат) Мавзу: Ҳисоботларни график кўринишда тайёрлашда «Мастер диаграмм» функцияси имкониятларидан фойдаланиш. Ишдан мақсад: Microsoft Excel электрон жадвалининг мастер диаграмм функциясидан фойдаланиб ҳисоботларни график ва диаграммалар кўринишида тақдим этиш, уларни таҳрирлаш ва форматлашни ўрганиш. Амалий иш режаси: Берилган жадвал маълумотлари асосида Microsoft Excel муҳитида график ва диаграммалар қуриш; График ва диаграммаларни таҳрирлаш ва форматлашни амалга ошириш. Машғулот учун зарур воситалар: ўқув машғулоти маълумот базаси; шахсий компьютер; Microsoft Word матн муҳаррири; Microsoft Excel электрон жадвали. Топшириқ: 3.1-расмда кўрсатилганидек жадвал яратинг ва маълумотлар билан тўлдиринг. Мавжуд маълумотларга асосланиб «Абсолютный прирост» «Темпы роста» ва «Скользящая средняя» графикларини чизинг. Ҳисоботга қўйиладиган талаблар: Лаборатория ишининг натижалари сифатида компьютерда қайта ишланган маълумотлар жадвал шаклида тақдим этилиши керак. Ишни бажариш технологияси: Бошланғич маълумотлар. 3.1-расм. Бошланғич маълумотлар жадвали. Ишни бажариш тартиби: Асосий саҳифада бошланғич маълумотлар жадвалини сақланг (3.1-расм). Диаграмма саҳифасида жадвал маълумотлари асосида график қуринг. “Темир йўл иши” саҳифасида 3.2.1-расмда кўрсатилганидек жадвал яратинг ва керакли ҳисоблаш ишларини бажаринг (3.2.2-расм): 3.2.1-расм. Ҳисоблаш формулалари жадвали. 3.2.2-расм. Ҳисоблаш натижалари жадвали. Ҳисоблаш натижаларидан фойдаланиб «Абсолютный прирост» (3.3-расм) ва «Темпы роста» (3.4-расм) графикларини қуринг. 3.3-расм. «Абсолютный прирост» графиги. 3.4-расм. «Темпы роста» графиги. Автомобиль иши саҳифасида аввалги жадвалга ўхшаш жадвал яратинг ва ҳисоблаш ишларини бажаринг (3.5.1 ва 3.5.2-расмлар). 3.5.1-расм. Ҳисоблаш формулалари жадвали. 3.5.2-расм. Ҳисоблаш натижалари жадвали. Ушбу жадваллар маълумотларидан фойдаланиб автоташишлар учун «Абсолютный прирост» ва «Темпы роста» графикларини қуринг. Скользящие саҳифасида 3.6.1-расмда кўрсатилганидек жадваллар яратинг ва ҳисоблашларни бажаринг (3.6.2-расм). 3.6.1-расм. Ҳисоблаш формулалари жадваллари. 3.6.2-расм. Ҳисоблаш натижалари жадваллари. Бир координаталар системасида «Год – Железнодорожный, Скользящая средняя» графикларини қуринг (3.7-расм). 3.7-расм. “Год – Железнодорожный” ва “Скользящая средняя” графиклари. «Год – Автомобильный, Скользящая средняя» графикларини қуринг (3.8-расм). 3.8-расм. “Год – Автомобильный” ва “Скользящая средняя” графиклари. Назорат саволлари: Электрон жадвалларда маълумотларни таҳлил қилиш учун қандай график турлари қўлланилишини кўрсатинг. Қайси ҳолларда ҳар бир диаграмма турининг қўлланилишини тушунтириб беринг. Диаграммаларни қандай қилиб таҳрирлаш мумкин? Download 1.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling