3-амалий машғулот. Бозор иқтисодиётининг даврий ривожланиши. Ишсизлик.
1-вазифа: Назарот ва мулоҳаза саволлари:
1. Нима учун иқтисодий тебранишлар такрорланиб туради?
2. Ишсизликнинг қандай турлари мавжуд ва уларга кимларни киритиш мумкин.
Ишсизлик даражаси қандай аниқланади?
Иқтисодий цикл – ишлаб чиқариш ҳажми, бандлилик ва инфляция даражасидаги даврий тебранишлардир.
Цикл давомийлиги бўйича бир инқироздан иккинчи инқироз бошлангунча ўтган даврдан иборат бўлади.
|
Циклни келтириб чиқарувчи сабаблар:
такрор ишлаб чиқаришдаги номутаносибликлар;
талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносибликлар;
ялпи сарфлар даражасининг ўзгариши (ўз навбатида бу сарфлар ҳажмини ишлаб чиқариш ва бандлик даражаси белгилаб беради);
инвестициялар ҳажмининг даврий камайиши;
пул массаси ҳажмининг тебраниши;
асосий капиталнинг янгиланиши;
мультипикатор самарасининг пасайиши ва бошқалар.
2-Вазифа: Берилган маълумотларга асосан график органайзерини чизинг.
Иқтисодий циклнинг келиб чиқишини фақат ташқи ёки фақат ички омилларга боғловчи қарашлар мавжуд бўлиб, улар фанда экстернал ва интернал назариялар деб номланади.
|
2-вазифа: Юқорида келтирилган чизмадаги тушунчаларга тегишли таърифлар тўғрими?
Ишсизлик – фаол, меҳнатга яроқли аҳолининг маълум қисми бажаришга иш тополмайдиган ижтимоий-иқтисодий вазият.
И шсизлик даражаси (ИД) умумий ишсизлар (И) сонини ишчи кучи (ИК) сонига фоизлардаги нисбати сифатида ҳисоблаб чиқиладиган меъёр билан тавсифланади.
ИД = И / ИК * 100%
3-вазифа: Ишсизлик турларига мисол келтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |