3-Амалий машғулот: Инклюзив таълимга киритишнинг асосий тамойиллари


). Инклюзив таълимда мослашувчанлик тамойили


Download 18.14 Kb.
bet3/3
Sana07.03.2023
Hajmi18.14 Kb.
#1247165
1   2   3
Bog'liq
Amaliy 4

6). Инклюзив таълимда мослашувчанлик тамойили.
Бу тамойилнинг мазмуни шундаки, ўқув режа, дастур ва дарсиликлар махсус эҳтиѐжли болаларнинг имкониятларига мослашувчан бўлиши керак. Боланинг махсус таълимга бўлган эҳтиѐжлари ҳар қандай интеграция фаолиятининг асосини ташкил этиши керак. Шахс эҳтиѐжларининг даражалари ва турлари ҳар хил бўлганлиги туфайли бундай фаолиятлар мослашувчан ўзгарувчан бўлиши талаб этилади.
7). Малакавийлик тамойили.
Махсус эҳтиѐжли болалар инклюзив тарзда ўқитилаѐтган синфларда юҳори малакали ўқитувчиларнинг дарс бериши талаб этилади. Бундан ташқари инклюзив синф ўқитувчиси дефектлогия соҳаси бўйича ҳам малака оширган бўлиши керак.
Инклюзив таълим жорий қилинган мактабларда (муассасаларда) таълим жараѐнини ташкил этиш тамойиллари.
 Махсус таълим тамойиллари:
 Коррекцион йўналтирилганлиги;
 Нуқсонини аниқлаш, таълим беришда комплекс (клиник-генетик, нейрофизиологик, психолого\педагогик) ѐндошиш;
 Нуқсонли функцияни эрта аниқлаб, тиббий\психологик жихатдан коррекциялаш;
 Умумий ўрта маълумот бериш, касбга йуналтириш ва ижтимоий ҳаѐтга тайѐрлашга мослаштириш;
 Дифференциал\табақалаштириш ва олохида ѐндошиш;
 Таълимнинг узликсизлигини таъминлаш.

самарали амалга ошириш, махсус соха ходимлари ҳамда ногрон болалар ота-оналарига амалий ѐрдам бериш каби масулиятли ишлар жумласига киради.


Махсус ѐрдамга мухтож болаларнинг асосий муамоларини улар ўзлари яшаб туран мухитдан, оиладан узоқда таълим тарбия бериш билан ҳал қилиб бўлмайди. Жамият ўз аъзоларига жавобгарликни ўз буйнига олмас экан, чеклаб куйилган ҳуқуқ ва имкониятлар қайтариб берилмас экан ижтимоий интеграцияга эришиш қийин.
Махсус эҳтиѐжли болаларнининг таълим \ тарбиясида тенгҳуқуқлилик муаммосини ҳал этиш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан биридир. Аммо бугунги кунда ҳам жуда кўплаб болалар турли хилдаги сабабларга кўра таълимдан четда қолиб кетмоқдалар. Инклюзив таълимга жалб қилишнинг ташкилий, илмий-услубий чораларини кўриб чиқиш, яъни мутахассисларни тайѐрлаш, малакасини оширишга оид тадбирларни ишлаб чиқиш лозим. Алоҳида ѐрдамга мухтож болаларни умумтаълим муассасаларига жалб қилишнинг икки асосий омили бор:
Биринчидан, алоҳида эҳтиѐжга эга бўлган болалар ҳам соғлом болалар билан биргаликда ўзаро фаолият кўрсатишлари мумкин. Инклюзив таълим мақсадга мувофиқ тарзда ташкил этилса, махсус эҳтиѐжли болалар ижтимоий томондан ҳимояланадилар, соғлом болалар эса ижтимоий адолат ва тенгликнинг тан олиниши буюклигини, ногирон болаларга нисбатан янада меҳрибон ва эътибор билан муносабатда бўлишни ҳис этадилар.
Иккинчидан, ногирон болалар ҳам соғлом тенгдошлари билан ѐнма-ѐн ўқиш, тарбияланиш ҳуқуқига эга эканлиги.
Бу ишларнинг муваффақияти хар бир давлатнинг қонунларида акс этилиши зарур. Чунки, қонунлар, уларни керакли моддий ва маънавий ресурслар билан таъминланишини амалга оширишни кафолатлайди. Имконияти чекланган болалар-ўқувчиларга таълим беришда, ота-оналар, маҳаллалар педагоглар, мутахассислар ҳамкорлигида фаолият кўрсатишлари талаб қилинади ва мажбурий шарт ҳисобланади.
Алоҳида эҳтиѐжли болалар ҳам соғлом тенгдошлари билан биргаликда ўз қобилияти даражасида фаолият кўрсатиш, таълим олиши, касб-хунар ўрганиши ва ривожланиши мумкин. Инклюзив таълим мақсадга мувофиқ тарзда ташкил этилса, махсус ѐрдамга муҳтож болалар ижтимоий томондан химояланадилар, ижтимоий хаѐтда тенг хуқуқлилигини, ўз тенгдошлари билан бирга билим олишлари мумкинлигини ҳис этадилар.
Алоҳида эҳтиѐжли болалар учун ташкил этилган сегрегацион-махсус, ѐпиқ турдаги муассасаларда болалардаги мавжуд нуқсонлар анча-мунча юқори даражада коррекциялансада, аммо болаларнинг мактаб жамоасидаги тор доирага тушиб қолишлари натижасида ижтимоий жамиятга мослашиши, келажакда нормал ривожланишдаги боалалар қатори фаолият юритишларида жуда катта қийинчиликларга дуч келадилар. Махсус мактаблар мана шу жиҳатлари билан катта камчиликларга эга. Бундан ташқари махсус эҳтиѐжли болаларни барча қатори кенг жамоатчилик даврасидан ажратган ҳолда яшашлари ҳам демократия нуқтаи назарига тўғри келмайди. Чунки махсус эҳтиѐжли болалар ҳам барча қатори ҳақ-ҳуқуқларга эга.
Инклюзив таълим масаласи 90-йилларнинг диққат марказида бўлиб қолди. Жанубий Африка ва Жанубий Шарқий Осиѐдаги интеграциялашган таълим дастурлари асосида якуний иш ҳужжатлари ўрганилиб чиқилди. Натижада барча давлатларнинг Таълим вазирликларида махсус мактаблар қошидаги алохида бўлимларга муқобил сифатида инклюзив ишлаш услублари қабул қилинди.
Инклюзив таълимга бўлган эҳтиѐж унинг жамиятга ва махсус эҳтиѐжли болалар учун қуйидаги нафли жиҳатлари мавжудлигидан келиб чиқади:
- инклюзив таълим махсус эҳтиѐжли болаларга доимо ўз оиласи маҳалласи ва қариндош-уруғлари даврасида бўлишга имкон беради;
- болаларни оиласидан, ўйидан узоқда бўлган интернатларга жойлаштириш уларнинг ўйи, оиласи хамжамият ҳаѐтига иштирок этиш ҳуқуқигатўсқинлик қилади;
- ўйидан, оиласидан, ота\она мехридан узоқда бўлган бола дийдаси қаттиқ бўлиб ўсади. Чунки оила тарбиянинг бош марказидир.
Махсус эхтиѐжли болаларни умумтаълим муассасаларига қабул қилиниши ўқувчиларни янада болага қаратилган фаолроқ ва кўпроқ ўқувчиларниқамрайдиган янги ўқитиш услубларини и шлаб чиқишга ундайди. Бунинг нафи эса ҳамма болага тегади.
Жамиятда ногиронларга нисбатан янглиш фикр ва муносабат мавжуд. Улар ҳақида маълумотларнинг камлиги ва уларга ѐшлигидан махсус муассасаларда ѐпиқ тарзда таълим \ тарбия берилиши бунга сабаб бўлиши мумкин. Бундай муносабатни йўқотиш ѐки камайтириш анча мушкул ишдир. Лекин тажрибадан шу нарса маълумки, катталарга нисбатан болалар фарқли ва ўхшашлик жиҳатларни тезроқ англар эканлар. Агарда махсус эҳтиѐжли болалар нормал ривожланишдаги болалар билан биргаликда таълим \ тарбия олсалар, бу барча болаларни ногиронларга нисбатан ўзлари сингари бола эканликларини англаб, камситмасликларини таъминлаган бўлар эди.
Download 18.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling