3-БЎлим. Шиша буюмлар ва ситаллар


Download 18.18 Kb.
Sana05.04.2023
Hajmi18.18 Kb.
#1273938
Bog'liq
6-Лаборатория иши


3-БЎЛИМ. ШИША БУЮМЛАР ВА СИТАЛЛАР.
Вазифа. Шиша буюмларини хоссаларини аниқлаш.
Шиша буюмлари ва ситаллар тўғрисида умумий тушунча. Ишқорли ва гилтупроқ ишқорлари – силикатларни юқори хароратда эритишдан ҳосил бўлган қуюқ бўтқа тез совитилса, у шишасимон моддага айланади.
Ситаллар шиша эритмасининг кристалланиши натижасида ҳосил бўлади. Улар юқори мустаҳкам (500 МПа гача) ва зарарли муҳитга чидамли ҳамда буюмларни электр токидан муҳофазалашда катта аҳамиятга эга бўлган ашёлардир.



  1. ИШ. ШИША БУЮМЛАРИНИНГ ЎРТАЧА ЗИЧЛИГИНИ АНИҚЛАШ

Умумий тушунчалар. Ўртача зичлик деганда, табиий ҳолатдаги материалнинг (ғоваклари, коваклари билан биргаликдаги) массасини унинг ҳажмига бўлган нисбати тушунилади.
Асбоб ва ускуналар. Тарози, штангенциркуль ёки чизғич.
Ишлаш тартиби. Тўғри геометрик шаклли намуналар (синовдан ўтказиладиган учта намуна тайёрланади) қуритиш жавонида 110±5оС ҳароратда қуритилади. Намуналар штангенциркуль ёрдамида ўлчаниб, ҳажми ҳисобланади, сўнгра намуна техник торозида тортилади. Куб ёки шунга ўхшаш шаклдаги намунанинг ҳар уч жойидан эни ва баландлиги бўйича ўлчанади (а1, а2, а3, в1, в2, в3, h1, h2, h3) ва ҳар ёқнинг ўртача арифметик қиймати қабул қилинади. Томонларининг ўлчами 100 мм дан ошмайдиган ҳар хил шаклдаги намуналар 0,1 мм гача аниқликда ўлчаниши, томонларнинг ўлчамлари 100 мм ва бундан катта бўлган намуналар эса 1,0 мм гача аниқликда ўлчаниши лозим. Ҳар бир шишанинг оғирлиги торозида тортилади ва қийматлар ёзиб олинади. Массаси 500 г дан енгил намуналар 0,01 г гача аниқликда, массаси 500 г ва бундан оғирроқ намуналар эса 1,0 г гача аниқликда тортилиши керак. Намунанинг ҳажми ва массаси маълум бўлгач, берилган формула ёрдамида унинг ўртача зичлиги ҳисоблаб топилади.



Ўлчамлари, см

Шишанинг ҳажми, см3

Шишанинг массаси, г

Шишанинг ўртача зичлиги, г/см3

узунлиги

эни

баландлиги

1



















2



















3



















Ўртача зичликнинг ўртача қиймати - ……кг/м3
Ҳисоблаш формуласи: намуна (шишани) ҳажмини аниқлаш учун ,
Намунанинг (шишанинг) ўртача зичлигини аниқлаш учун
2-ИШ. ҚУРИЛИШДА ИШЛАТИЛАДИГАН ШИШАНИНГ
СОРТАМЕНТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИШ
(Адабиёт ва кўргазмали материаллардан фойдаланиб қуйидаги жадвални тўлдиринг).

Буюм номи

Кўриниши (расм, схема)

Ишлатилиш соҳаси




































Олинган натижалар таҳлили:
Download 18.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling