3-боб. Бинолар ва иншоотларга бўлган ҳУҚУҚлар
Download 69.91 Kb.
|
kadastr-----34
бўлиш, кўчмас мулкни умрбод таъминлаш шарти билан бошқага ўтказиш шартномалари; иморат солиш тўғрисидаги, шахсий мулк ҳуқуқида уйларни қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги, якка тартибдаги иморат солувчилар уй-жой қурилиши жамоаларига уйларни қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги, эр-хотин ўртасида уйларни бўлиш тўғрисидаги шартномалар; шаҳар ва туман Халқ депутатлари кенгашлари ижроия қўмиталарининг иморатларга бўлган мулк ҳуқуқини тан олиш (мавжуд ҳужжатлар асосида) тўғрисидаги қарорлари; умумий мулк бўлган иморатнинг тегишли улушига бўлган мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги ва мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномалар ҳамда уй кимошди савдосида харид қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар; бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи қонуний кучга кирган суд қарорлари ва ажримлари ёки ҳакамлик судининг қарорлари; инвентаризация-техник материаллар, агар уларнинг матнида тўғри расмийлаштирилган, уйга мулк ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатга аниқ ишора бўлса; шартномаларнинг дубликатлари, нусхалари ёки олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента, умрбод таъминлаш шарти билан бошқага ўтказиш битимлари амалга оширилганлиги тўғрисида, шунингдек мерос қилиб олиш тўғрисида гувоҳнома ҳамда бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг бошқага ўтганлигини белгиловчи бошқа нотариал ҳужжатлар берилганлиги ҳақидаги нотариал идораларнинг реестрларидан кўчирмалар. Бинолар ва иншоотларга бўлган хўжалик юритиш ҳуқуқини ва оператив бошқариш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат: ваколатли давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларини ташкил этиш тўғрисидаги ва уларга кўчмас мулкни хўжалик юритиш ёки оперативбошқариш ҳуқуқида бериш ҳақидаги қарорлари; ваколатли давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг бинолар ва иншоотларни муайян давлат корхоналари ҳамда муассасаларига бериш тўғрисидаги қарорлари; муассисларнинг бинолар ва иншоотларни улар томонидан ташкил этиладиган муассасаларга бериш тўғрисидаги қарорлари. 3.3. Турар жой бинолари ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни ва битимларни тасдикловчи ҳужжатлар Турар жой бино ва иншоотларига бўлган ҳуқуқлар ва битимларни тасдикловчи хужжатлар мулк эгаларига ер участкаларини ажратиш карорлари ва куйидаги хужжатлардан бири асосида вужудга келади: а) ер участкаси, бинолар, иншоотлар учун кадастр ҳужжати; б) инвентаризация (кадастр) плани; в) паспорт ёки бошқа шахс тасдиқловчи ҳужжат; Тузиладиган битим турига қараб, қуйидаги ҳужжатлардан бири: г) нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномаси; д) нотариал тасдиқланган ҳадя қилиш шартномаси; е) нотариал орган томонидан берилган қонун бўйича ёки васиятнома бўйича мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома; ж) нотариал тасдиқланган алмашиш шартномаси; з) нотариал тасдиқланган турар жой биносини (хонадонни) умрбод асраш шарти билан бошқага ўтказиш шартномаси; и) нотариал тасдиқланган ерга эгалик қилиш шартномаси; к) нотариал тасдиқланган рента шартномаси; л) турар жой биносини (хонадонни) ишониб топширилган бошқариш шартномаси; м) туман ёки шаҳар ҳокимининг мулкий ҳуқуқларни тан олиш тўғрисидаги қарори; н) мулкий ҳуқуқларни тан олиш, тақсимлаш ва бошқалар тўғрисидаги суд қарорлари. о) уй-жойнинг олди сотдиси, алмашилиши ёки гаровга берилиши, агар уй-жойни сотиб олувчи томон чет эл фуқароси, МДХ давлатларининг фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган фуқаролар бўлса, бошқа ҳужжатлар қаторига биргаликда яшаш турини асословчи ҳужжатни тақдим этиши зарур; Уй-жой хадя қилинганда, чет эл фуқароси, МДХ давлатларининг фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган фуқаро хадя олувчининг якин кариндоши ва Ўзбекистон Республикасида биргаликда яшаш тури бўлмаганда, уй жойнинг инвентаризация қийматининг 100 фоизлик йиғин тўлови тўланганлигини тасдиқловчи тўлов чекини тақдим этиши зарур. Махсус комиссиянинг рўйхатга қўйиш қарори, агар уй-жой сотиб олувчи томон Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларидаги фуқароларнинг Тошкент шахридан уй жой сотиб олиш, алмашилиши ёки гаровга бериши.Download 69.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling