3-боб. Бинолар ва иншоотларга бўлган ҳУҚУҚлар


Download 69.91 Kb.
bet1/3
Sana18.11.2023
Hajmi69.91 Kb.
#1785873
  1   2   3
Bog'liq
kadastr-----34

3-БОБ. БИНОЛАР ВА ИНШООТЛАРГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАР

Таянч сўзлар: Мерос, даъво, суд, объект, далолатнома, қарор, нотариус, олди-сотди, ҳадя, рента, гувоҳнома, шартнома, айирбошлаш, ижрочи, қўмита,оператив, плани, паспорт, иморат, гаров, хатлов, реестр.

3.1.Бинолар ва иншоотларга бўлган хуқуқ турлари Ер юзида, ер тепасида ва ер остида жойлашган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзга шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор қилиниши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Моддий-маданий мерос объектларига бўлган ҳуқуқлар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, шунингдек тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ёки тўғрилиги ҳақида шубҳа туғилган ҳолларда бино, иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ масаласи даъво тартибида суд томонидан ҳал этилади.

3.2. Бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар Бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқининг вужудга келишини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:  Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг ҳамда бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг ўзга шахсга ўтишини давлат рўйхатидан ўтказишда, кўрсатилган объектлар билан эгалланган ва улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига эгалик қилиш ёки ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи янги ҳуқуқ эгасининг номига расмийлаштирилади;  туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони, иншоотни, уйни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори;

 нотариус томонидан тасдиқланган уй, квартиранинг олди-сотди шартномаси;  бино ва иншоот бўйича топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан бирга олди-сотди шартномаси;  корхонани, топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан бирга нотариус томонидан тасдиқланган олди-сотди шартномаси;  нотариус томонидан тасдиқланган лизинг шартномаси;  бино, иншоот, турар жойни ҳадя этиш тўғрисидаги нотариус томонидан тасдиқланган шартнома;  бино, иншоот, турар жойни айирбошлаш тўғрисидаги нотариус томонидан тасдиқланган шартнома;  турар жойни бошқа шахсга рента тўлови шарти билан ўтказилиши назарда тутиладиган нотариус томонидан тасдиқланган рента шартномаси;  хусусийлаштирилган давлат биноси, иншооти, турар жойига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат далолатномаси;  нотариуслар томонидан берилган мерос қилиб олиш ҳуқуқи ва эрхотинларнинг умумий мулки бўлган бино, иншоотнинг тегишли қисмига бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома;  суд қарори ёки суд ижрочисининг қарори ёхуд суд ижрочиси томонидан тасдиқланган ундирувчи ва қарздор ўртасида тузилган бино ва иншоотни бериш далолатномаси. Ўзбекистон ССРнинг қонун ҳужжатлари амал қилган даврда бунёд этилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:  давлат ҳокимияти органларининг капитал қурилиш ва кейинчалик фойдаланиш учун ер участкаларини муддатсиз фойдаланишга бериш тўғрисидаги қарорлари;  ваколатли органларнинг бинолар ва иншоотларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатлари, қарорлари, фармойишлари;  нотариал тасдиқланган: олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, мулкни


Download 69.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling