3-боб. Тадбиркорлик фаолиятини инновацион ривожлантиришга инвестиция жалб қилиш механизмлари амал қилишининг минтақавий омиллари
Download 18.35 Kb.
|
1-bo\'lim
3-БОБ. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШГА ИНВЕСТИЦИЯ ЖАЛБ ҚИЛИШ МЕХАНИЗМЛАРИ АМАЛ ҚИЛИШИНИНГ МИНТАҚАВИЙ ОМИЛЛАРИ 3.1. Минтақаларни комплекс ривожлантиришнинг инвестицион даражаси ва минтақавий тадбиркорлик инвестицион салоҳиятини баҳолашга нисбатан услубий ёндашувлар Амалга оширган тадқиқотларимиз натижалари шуни кўрсатмоқдаки, минтақаларни комплекс ривожлантириш даражаси ва минтақавий тадбиркор- лик инвестицион салоҳиятни баҳолаш жараёнининг ташкил этилиши, аввало минтакашунослар томонидан муаммоли минтақаларни гуруҳлашуви қандай талкин килинишига боғлиқ. Такрор ишлаб чиқариш муаммолари янгиланишига кўра, минтақа- шунос тадқиқотчилардан бири В.А.Рилский муаммоли минтақаларни куйидагича гуруҳлашни таклиф этган1: 1. Депрессив шароитдагилар гуруҳи иқтисодий ўсиш суръатлари ўз вактида юқори бўлган ва ҳозирга келиб қатор сабабларга кўра, иқтисодий ночорлик ва тушкунликни бошидан кечираётган минтақалар; 2. Колок ривожланишда бўлганлар гуруҳи - аҳоли асосий қисмининг яшаш шароити меъёрий турмуш шароитидан паст даражада бўлган минтақалар: 3. Экологик хавфли шароитдагилар гурухи атмосфера, ер-сув ресурслари ифлосланиши, табиий салоҳият унумдорлиги ёмонлашуви кучаяётган минтақалар; 4. Чегаравий хизмат тузилмалари мавжуд бўлганлар гуруҳи божхона ва ташки савдо муносабатлари интенсивлашуви ҳисобига янги турмуш тарзи шаклланаётган минтақалар. 1-гурух - саноат салохияти техник реконструкциялаш ва экологиялаш- тириш зарур бўлган маъмурий ҳудудлар (Тошкент шаҳри ва вилояти); 2-гурух эски ўзлаштирилган экин майдонли, табиий маъданларга бой бўлмаган, экологик ва сермехнат ишлаб чикаришни ривожлантириш зарури- ятидаги маъмурий ҳудудлар (Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд); 3-гурух табиий бойликлари мажмуавий ўзлаштирилмаган ва қазиб, кайта ишлаш ва пировард маҳсулотлар ишлаб чикаришни ривожлантириш зарурияти мавжуд ҳудудлар (Бухоро, Қашқадарё, Сирдарё, Жиззах); 4-гурух - иктисодий ривожланиш даражаси паст ва асосан хом ашёни бирламчи қайта ишлаш билан чекланадиган ҳудудлар (Хоразм, Сурхондарё, Коракалпоғистон Республикаси). Мамлакатимиздаги муаммоли минтақаларни нокулай вазиятдан чика- риш масалаларига қаратилган тадқиқотларнинг бирида минтақавий омил- ларни куйидагича гуруҳлаштириш таклиф этилган: 1. Иктисодий географик ўрни. 2. Агроиқлим шароити. 3. Табиий-ресурс имконияти. 4. Иқтисодий салохияти. 5. Демографик тузилиш ва меҳнат бозо- ри. 6. Мехнат тақсимоти ва тармоқ тузилиши. 7. Мулкий тузилиш. 8. Иктисо- дий ва ижтимоий тараққиёт даражаси. 9. Транспорт ва транспорт иктисодий алоқалари. 10. Аҳоли жойлашуви ва шаҳар ҳосил қилувчи шароит. 11. Эколо- гик аҳвол2. Ушбу гуруҳлаштириш минтақавий омилларни тадқиқ этишда муайян кизикиш уйғотсада, минтакавий стратегияни ишлаб чиқиш нуқтаи назаридан, фикримизча, гурухлар таркиби жуда майдалаштириб юборилган ва бўлиб ташланган. Масалан, мехнат ресурсларининг шаклланиши, ривожланиши ва мехнат бозори каби масалаларнинг бешинчи, олтинчи ва ўнинчи гуруҳларга ажратилиши мунозарали. Шунингдек, минтақа яхлит иктисодий салохиятини биринчи, тўртинчи, саккизинчи гуруҳларда тадқиқ этиш ҳам таажжубланиш- га асос бўлади. Айни чоғда ушбу тадқиқотда минтакавий тадбиркорликни 64 1 Рилский В.А. Региональный аспект национальной безопасности. В кн.: Региональная экономика: учебное пособие.- М.: ИНФРА М. 2000. С.21-29. 2 Чжен В.А. Бозор шароитида минтақанинг тармок тараккиёти. 5-китоб. Т.: Бизнес каталог компанияси, 1997.5.66-67. Download 18.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling