3-иш. Микроорганизмлар ҳужайраларининг шакллари Машғулотни ўтиш тартиби


Download 1.65 Mb.
bet1/6
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1526307
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3. Микроорган. морфолог


https://www.youtube.com/watch?v=ewGPZo5T0NA

https://www.youtube.com/watch?v=OxboogVfRC0




3-иш. Микроорганизмлар ҳужайраларининг шакллари




Машғулотни ўтиш тартиби: Окуляр ва объектив микрометр билан танишилади. Окуляр микрометрнинг бўлинишини ва микроорганизм ҳужайрасининг ўлчами суртмада аниқланади.
Керакли асбоблар ва реактивлар: Микроскоп. Буюм ва қоплағич ойначалар. Микробиологик сиртмоқ. Микроорганизмларнинг соф культураси экилган пробиркалар ва Петри ликобчалари. Доимий препаратлар. Пастер найчаси. Спирт лампаси. Иммерсион мой. Бўёқ эритмалари. Объектив ва окуляр микрометрлар. Сув ва колбалар. Штативлар.


Бактериялар
Бактериялар табиатда кенг тарқалган микроорганизмлар бўлиб, улар ҳақиқий мураккаб тузилган ядрога эга эмас. Бактериялар бир ҳужайрали, ўлчами ва физиологик хусусиятлари билан фарқланувчи турли туман организмлардир. Шаклига кўра бактериялар шарсимон, таёқчасимон ва бурама кўринишда бўлади.
Шарсимон бактериялар. Бу гуруҳ бактериялари - кокклар (юнонча coccus- дон, шар дегани) қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

  1. Монококклар (лотинча “моно” битта) битта шарсимон ҳужайрага эга бактериялар. Бунга мисол қилиб Micrococcus agilis турини олиш мумкин.

  2. Диплококк (лотича “deplos” иккита) иккита шарсимон ҳужайрани бирикишидан ҳосил бўлган бактериялар. Буларга Azotobacter chroococcum мисол бўлади.

  3. Тетракокк (лотинча “tetra” тўртта) тўртта шарсимон ҳужайрани бирикишидан ҳосил бўлган бактериялар.

  4. Стрептококк (лотинча “streptos” занжир) ўзаро занжирсимон кўринишда бириккан шарсимон ҳужайралардан ҳосил бўлган бактериялар. Сут кислотали бижғишни қўзғатувчи Streptococcus lactis бунга мисол бўла олади.

  5. Сарциналар (лотинча “sarsina” боғлам) куб кўринишда ўзаро бириккан 8, 16 ёки 32 та шарсимон ҳужайралардан ҳосил бўлган бактериялар. Бунга мисол қилиб ҳавода учрайдиган Sarsina flava бактериясини олиш мумкин.

  6. Стафилококк (лотинча “staphule” узум шингили) узум шингили кўринишида ўзаро бириккан шарсимон ҳужайралардан ҳосил бўлган бактериялар.





Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling