3-иш. Микроорганизмлар ҳужайраларининг шакллари Машғулотни ўтиш тартиби
Download 1.65 Mb.
|
3. Микроорган. морфолог
Trichoderma туркумига кирувчи замбуруғлар сусло-агарли озиқа муҳитларига экилган тупроқ намуналаридан ажратиб олиш мумкин. 23-25ºС ҳароратда 2-3 кундан сўнг озиқа муҳити сиртида замбуруғ мицелийсидан иборат оқиш ғуборлар ҳосил бўлади, кейинчалик конидийларни юзага келиши билан улар оч яшил, сўнгра тўқ яшил тусга киради. Микроскопнинг катта объективида тик ўсган, кўп марта шохланган, мицелийдан кўтарилувчи конидийбандларини кузатиш мумкин. Конидийбандларининг учида ўзида 10-20 та дан бир ҳужайрали, рангсиз конидийларни сақловчи шарсимон бошчалар ҳосил бўлади.
Alternaria туркумига кирувчи замбуруғ турларини тупроқдан, зарарланган картошка ёки помидор баргидан, карам уруғидан ва бошқа ўсимликлардан ажратиб олиш мумкин. Уларнинг конидийлари ўзига хос тузилишга эга бўлиб, кўп ҳужайрали, кўндаланг ва узунасига кетган тўсиқлари бор, турли шаклдаги кўринишга эга. Бу замбуруғларни сусло-агарли озиқа муҳитидаги колонияларини ранги аввал оч тусда, пахмоқсимон бўлса, кейинчалик улар яшил-кулранг ёки қорамтир-қўнғир, бахмалсимон ёки тақир бўлади. Баъзи ҳолларда колониялари бошидан қорамтир тусга кирган бўлади. Кўп ҳолларда қора ранг колониялар рангида устунлик қилади. Микробиология дарсларида лаборатория машғулотлари учун фойдаланиладиган микроорганизмлар коллекциясидаги культуралар ҳар 2-3 ойда янги озиқа муҳитларига қайта экиб турилади. Бактерия ва актиномицетлар учун гўшт-пептонли агар, ачитқи ва бошқа замбуруғлар учун сусло-агарли озиқа муҳитлари ишлатилади. Микроорганизмлар нанометр (нм) ва микрометрлар (мкм) билан ўлчанади: 1мкм-10-3мм; 1нм – 10-6мм; 1мкм – 1000 нм. Микроорганизм ҳужайраларини окуляр ва объектив микрометрларда ўлчанади. Окуляр микрометр думалоқ шаклда бўлиб, шиша пластинкадан иборат. 5 мм узунликдаги шкала бўлиб, 50 та бўлимга бўлинган. Окуляр микрометрни окуляр линзалари ўртасига шкаласини пастга қаратиб ўрнатилади. Объектив микрометр буюм ойнасидан иборат бўлиб, унинг марказида 100 бўлимга бўлинган 1мл ли чизғич чизилган (бир бўлакчаси 10 мкм. га тенг). Объектив микрометр окуляр микрометрнинг бир бўлакчаси катталигини аниқлаш учун хизмат қилади. Окуляр микрометрни окулярга ўрнатиб, объектив микрометр нинг бир бўлакчасига окуляр микрометрни қанча миқдордаги бўлакчалари тўғри келиши топилади. Объектив микрометр бўлакчаларининг катталиги маълум бўлгач, окуляр микрометр бўлакчалари катталигини осон аниқлаш мумкин. Окуляр микрометр бўлакчаларининг миқдори аниқлангач, объектив микрометр олинади ва ўрнига микроскоп столчасига препарат қўйилади. Ҳужайранинг ўртача катталигини аниқлаш учун 50-100 тача микроорганизм ўлчанади.
Микроорганизмлар катталиги окуляр-микрометр билан ўлчанади. У окуляр диафрагмасига, бўлинган белгилари пастга қаратилган ҳолда жойлаштирилади. Бўлинмалар катталиги эса объект-микрометр билан аниқланади. Бу пластинка бўлиб, ўртасидаги 1 мм узунликда чизиқ ўтказилган. Ўз навбатида бу чизиқ 100 га бўлинган бўлиб, ҳар бири 10 мкм га тенг. Объектив - микрометр микроскоп столчасига шундай жойлаштириладики, унинг бўлинмаларидан бири, окуляр- микрометри-нинг қандайдир бир бўлинмасига тўғри келиши керак. Иккала микрометрнинг чизиғи бир-бирига параллел жойлашиши лозим. Сўнгра окуляр-микрометр бўлинмалар сонига тўғри келган объект микрометрнинг бўлинмаларнинг сони белгиланади. Объект микрометр бўлинмаларининг катталигини (10 мкм) билган ҳолда окуляр микрометрнинг бўлинмалар катталиги аниқланди. Шундан сўнг объект микрометр текширилаётган препарат билан алмаштирилади ва микроорганизм ҳужайрасининг ўлчами окуляр микрометр чизиғи билан, унинг бўлинмаси ўлчанган даражадаги катталикда аниқланади. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling